UZ

Сўнгги янгиликлар

10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0 10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  1 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  11 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  10 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  3 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  1 07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  13 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  19 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  4 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  5 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  5 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  3 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0

Суҳроб Бердиев: "Насаф" устидан ғалаба сенсация эмас, ўйиндан аввал ҳаттоки дурангга ҳам ишонишмаганди" Янгиликлар

Суҳроб Бердиев: "Насаф" устидан ғалаба сенсация эмас, ўйиндан аввал ҳаттоки дурангга ҳам ишонишмаганди"

Александр Хомяков бошчилигидаги "Андижон" жамоаси Суперлига 1-турида Қаршида "Насаф" меҳмони бўлди (1:0).

Мазкур учрашувдан сўнг "бургутлар" футболчиси Суҳроб Бердиевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Ўйин ҳақида

- Биринчи ўйин ҳар доим қийин бўлади. Айниқса, Қаршида "Насаф"га қарши осон эмаслигини билардик. Бу рақиб билан очиқ ўйин қилиш хато ҳисобланарди. Керакли натижага эриша олмасдик. Шу боис кўпроқ ҳимоявий ва қарши ҳужумда ҳаракат қилдик. Йигитлар мураббийларнинг кўрсатмаларини тўғри бажаришди. Муҳими, натижа. Мавсум бошланишида кучли рақибдан устун келиш кейинги учрашувларда қўшимча ишонч бериши аниқ. Бу ўйин тарихга айланди. Аллақачон навбатдаги баҳс ҳақида ўйлашни бошлаганмиз. 

- "Андижон" бу баҳсда битта аниқ зарба берди ва ўша зарба голга айланди. Ваҳоланки, қишки ўқув-машғулот йиғинларида вазиятлардан фойдаланиш асосий муаммо бўлаётганди...

- Юқорида айтдим, рақибни қарши ҳужумда пойлашимиз керак эди. Сўнгги дақиқаларди битта вазият бўлди ва ундан фойдаландик. Туркиядаги ўртоқлик учрашувларида кўп вазият қилиб, гол ура олмаётгандик. Вазиятлардан самара чиқариш учун олдин уни яратишимиз керак. Олдиндаги беллашувларда кўпроқ имконият ҳосил қилишга ва тўп киритишга ҳаракат қиламиз. 

- Сўнгги вақтларда "Насаф" майдонидан "Нефтчи", "Бунёдкор" ва бошқа жамоалар очко билан қайтаётганини ҳисобга олсак, "Андижон"нинг ғалабаси тасодиф эмас деб ўйлайсизми?

- Йўқ, тасодиф эмас. Ҳеч ким майдонга ютқазиш учун чиқмайди. Биринчи турда узоқ йўл босиб келган мухлислар кўз ўнгида ғалаба учун майдонга тушгандик. 

- Бу бир маротабалик ғалаба бўлиб қолмайдими?

- Тўғри, сенсация дейишмоқда. Кўпчилик кутмаганди. Дурангга ҳам ишонишмаганди, дея оламан. XXI асрда "Андижон" ҳали Қаршида ғалаба қозонмаган экан. Бу жамоада мотивацияни оширади. 

-  Биринчи турда "Пахтакор", "Сўғдиёна", "Насаф" ютқазди. Бундай натижалар нимага ишора бўлиши мумкин? Балки совринли ўринларда ҳеч ким кутмаган жамоани кўрармиз...

- 2-3-турларда ҳам жамоалар ҳали максимал формага кирмаган бўлади. Албатта, ҳозир ҳамма футбол ўйнашни ўрганиб олган. "Андижон" ҳам юқори ўринларга ҳаракат қилади. Тўхтаб қолмаймиз.

- Кўп нарса кутилаётган албаниялик ҳужумчи Рубин Хебай жамоага киришиб кетдими? У қандай таассурот қолдиряпти?

- Рубин жамоага кеч қўшилди. Туркияда ҳам сўнгги кунларда жамоага келди. Машғулотларда, ўйинларда кўриниб турибди, жуда хотиржам. Қолган легионерлар ҳам яхши. Ўзаро яхши чиқишиб кетганмиз. Бир оиламиз. Сўзим якунида бизни ҳар қандай жойда қўллаб-қувватлайдиган мухлисларимизга миннатдорчилик билдириб қоламан. Қаршида ҳам 3-4 нафар эмас, 70-80 нафар андижонлик мухлис бор эди. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика