UZ

Сўнгги янгиликлар

18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  0 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:55Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф". Таркиблар маълум  8 17:51Суперлига. "Динамо" - "Хоразм". Таркиблар маълум  3 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  9 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  23 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  20 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  12 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  6 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  2 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  11 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1

Суҳроб Бердиев: “Андижон” Суперлигада ҳам муносиб иштирок эта олади” Янгиликлар

Суҳроб Бердиев: “Андижон” Суперлигада ҳам муносиб иштирок эта олади”

Про лига 24-турида “Андижон” клуби ўз майдонида “Машъал”ни мағлуб этиб, Суперлига йўлланмасини расмийлаштирди.

Виктор Кумиков устозлигидаги жамоа 4:2 ҳисобидаги ғалабани қўлгак киритди. Учрашувдан кейин мезбонлар ҳужумкор ярим ҳимоячиси Суҳроб Бердиев фикрларига қулоқ тутдик. 

“Ўйин жуда қийин бўлишини билардик. Чунки “Машъал” олдинги баҳсда ҳам бизга яхшигина қаршилик кўрсатганди. Муборакда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнагандик. Шу сабаб баҳсга астойдил тайёргарлик кўрдик. Шунингдек, мураббийлар томонидан берилган кўрсатмаларни тўғри бажардик. Биринчи бўлимда ўйинимиз унчалик ўхшамади. Танаффусдан кейин режадагидек ўйнай бошладик ва муҳим ғалабани қўлга киритдик. Бу орқали эса чемпионлик ва Суперлига йўлланмасига эришдик. 

Тўғриси, ўзимнинг фаолиятимдан тўлиқ бўлмаса ҳам, айтайлик 80-90 фоизга қониқиш ҳосил қилдим. Янада яхшироқ ҳаракат қилсам бўларди. Асосийси, жамоамиз билан Суперлигага чиқиб олдик. Худо хоҳласа, кейинги йилларда янада яхшироқ ўйнаш имконияти пайдо бўлмоқда. 

“Андижон” Суперлигада ҳам муносиб иштирок эта олади. Чунки жамоанинг ажойиб мухлислари бор. Улар доимий равишда клубни қўллаб-қувватласа натижалар ҳам яхши бўлаверади. Шу фурсатдан фойдаланиб, жамоамизнинг барча мухлисларига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Улар бундай ғалабаларга ҳақли. 

Иккинчи йўлланмага ким муносиб бўлса, ўша чиқсин. Мен ҳозир “Бухоро” ёки “Турон” деб айта олмайман”, - деб сўзини якунлади Бердиев.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика