Суперлига. "Навбаҳор" – "Андижон" (матнли трансляция)

Оқил Абдубарноев
31 окт 2026, 19:00
Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Андижон" ўйини бошланди.

Суперлига. 26-тур

"Навбаҳор" – "Андижон" 0:0

Бош ҳакам: Жасур Мухторов
Ёрдамчи ҳакамлар: Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов
Захира ҳаками: Салоҳиддин Акрамов
VAR: Рустам Чориев
AVAR: Адҳамжон Рихсибоев
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Диёр Хотамқулов

"Навбаҳор": 1. Ўткир Юсупов, 21. Асадбек Раҳимжонов, 4. Исломбек Маматказин, 55. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 22. Умар Адҳамзода, 34. Гиорги Жгереная, 30. Жасурбек Жалолиддинов, 8. Диёр Холматов, 23. Ваня Илич, 7. Русланбек Жиянов, 11. Ҳусайн Норчаев

Захира: 16. Шукрон Йўлдошев, 5. Дилшоджон Комилов, 3. Зафарбек Раҳимжонов, 77. Муҳаммадали Усмонов, 28. Жоэл Кожо, 44. Анри Чичинадзе, 18. Исохон Мусахонов, 2. Саидазамат Мирсаидов, 17. Муҳаммадали Ғиёсов

"Андижон": 19. Артём Потапов, 15. Неманья Чаласан, 2. Одилбек Абдумажидов, 33. Дониёр Абдуманнопов, 11. Ҳумоюнмирзо Иминов, 17. Азизбек Турғунбоев, 18. Дамир Темиров, 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 7. Пўлатхўжа Холдорхонов, 22. Усмонали Исмоналиев, 27. Мартин Боакье

Захира: 1. Элдор Адҳамов, 8. Шоҳмалик Комилов, 6. Александре Андроникашвили, 88. Шоҳжаҳон Ёрқинбоев, 28. Бекзод Сулаймонов, 14. Абдураҳмон Комилов, 99. Рустам Турдимуродов, 5. Абдулвоҳид Ғуломов, 70. Ҳамидулло Каримов

Огоҳлантириш: Одилбек Абдумажидов (20)

38' Диёр Холматов жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади, бироқ Неманья Чаласан тўп йўлига тўғаноқ бўлди. Қайтган тўпга Умар Адҳамзода зарба берди, аммо "Андижон" посбони Артём Потапов тўпни ишончли тарзда эгаллаб олди.

36' Ваня Илич ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига ёриб кириб, тўпни марказга узатди, бироқ у ерда жамоадошлари бўлмагани сабабли Усмонали Исмоналиев хавфни бартараф этди.

27' Жасурбек Жалолиддиновнинг узатмасини Мартин Боакье қайтариб юборди.

26' Пўлатхўжа Холдорхонов Ҳусайн Норчаевга нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам "Навбаҳор" фойдасига жарима тўпи белгилади.

23' Ваня Илич олис масофадан чап оёқда зарба йўллади, бироқ "Андижон" посбони Артём Потапов тўпни қайтаришга эришди.

22' Одилбек Абдумажидов олис масофадан дарвоза томон зарба йўллади, бироқ унинг уриниши ноаниқ кетди.

20' 🟨 Ваня Иличнинг жарима майдончаси ичига узатган тўпига Ҳусайн Норчаев етиб бора олмади. Ҳолат якунлангач, "Андижон" футболчилари ҳакам билан тортишди ва ҳакам қарорига эътироз билдириб баҳслашгани учун Одилбек Абдумажидовга сариқ карточка кўрсатилди.

18' "Навбаҳор" футболчиларининг кетма-кет уюштирган ҳужумларини дастлаб Одилбек Абдумажидов, кейинги уринишни эса Неманья Чаласан ишончли тарзда бартараф этди.

14' "Навбаҳор" футболчилари бурчак зарбасини тезкор тарзда ўйинга киритди. Жасурбек Жалолиддинов ерлатиб зарба йўллади, бироқ тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

13' ⚠️ Хавфли вазият! Диёр Холматов жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади, бироқ "Андижон" посбони Артём Потапов ажойиб сейв кўрсатиб, хавфни бартараф этди.

12' Азизбек Турғунбоев узоқ масофадан ўнг оёқда дарвоза томон зарба йўллади, бироқ унинг зарбаси ноаниқ кетди.

10' "Андижон" футболчиларининг ўнг қанотдан оширган тўпини Исломбек Маматказин майдон ташқарисига чиқариб юборди ва аут қайд этилди.

8' Русланбек Жиянов жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади, бироқ тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

7' ⚠️ Хавфли вазият! Дамир Темировнинг узатмасидан сўнг Мартин Боакье деярли дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, бироқ унинг йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ноаниқ кетди.

6' "Навбаҳор" футболчиларининг ўнг қанотдан узатган тўпларини дастлаб Неманья Чаласан, такрорий узатмани эса Усмонали Исмоналиев бартараф этди. Тўп қайтарилганидан сўнг Диёр Холматовнинг қўлига тегди ва меҳмонлар фойдасига жарима тўпи белгиланди.

4' "Андижон" посбони Артём Потапов тўпни узун узатма билан Мартин Боакье томон оширди, бироқ ҳужумчи тўпга етиб бора олмади ва "Навбаҳор" дарвозабони Ўткир Юсупов тўпни ишончли тарзда эгаллаб олди.

3' "Навбаҳор" футболчиси Русланбек Жиянов тўпни бартараф этган Неманья Чаласанга нисбатан қоидани бузди. Ҳакам меҳмонлар фойдасига фол қайд этди.

2' Жасурбек Жалолиддинов жарима тўпини жарима майдончаси ичига узатиб берди, бироқ "Андижон" ҳимоячиси Неманья Чаласан тўпни бош билан қайтариб, хавфни бартараф этди.

1' "Навбаҳор" футболчиси Ваня Илич ўнг қанот бўйлаб олдинга ҳаракатланаётган вазиятда рақиб томонидан қоида бузилди. Ҳакам мезбонлар фойдасига жарима зарбаси белгилади.

1' ⏱️ Учрашув бошланди! Баҳсни майдон эгалари бўлмиш "Навбаҳор" футболчилари бошлаб берди. Мезбонлар кўк, "Андижон" жамоаси эса қизил либосларда тўп тепмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia