Суарес Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди

Aslanov Jasurbek
8 апр 2016, 18:14
"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес УЕФА талқинига кўра Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Уругвайлик мухлисларнинг 51% овозини йиғди. Кейинги ўринларни қуйидаги футболчилар эгаллади: Юлиан Дракслер 19% ("Вольфсбург"), Артуро Видаль 16% ("Бавария"), Златан Ибрагимович 14% ПСЖ.

Суарес "Атлетико"га қарши Чемпионлар лигасининг 1/4 финалининг биринчи учрашувида 2 та гол уриб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com