UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  3 12:00Лунин қарор қилди  1 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  9 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0

Стерлинг - дерби ҳақида: "Шеффилд"га қарши ўйиндан фарқ қилмайди" Янгиликлар

Стерлинг - дерби ҳақида: "Шеффилд"га қарши ўйиндан фарқ қилмайди"

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Раҳим Стерлинг АПЛ доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Дерби доимо катта ўйин бўлиб келган. Бироқ бу ҳафта ўртасида "Шеффилд Уэнсдей"га қарши ўтган ўйиндан умуман фарқ қилмайди. Ғалаба қозонишимиз керак, бироқ бундай баҳсларда бу жуда қийин бўлади.

"Олд Траффорд"да ғалаба қозониш осон эмас, бироқ курашишда давом этамиз. "Юнайтед"ни кучли тўртликдан чиқариб юбориш ниятида эмасмиз, мақсадимиз - ғалаба. Бу ерда ғалаба доимо ажойиб ҳиссиётларни тақдим қилади.

Уларнинг таркиби ажойиб ва яхши ҳолатда. Мавсум давомида уларда яхши ўйинлар бўлди. Энди эса жамоа яна олдинги ҳолатига қайтмоқда. Ҳозир улар тўғри йўлга тушиб олишди.

"Манчестер Юнайтед" - шундай жамоаки, исталган чемпионатда ўйнай олади, шу боисдан концентрацияни йўқотмаслик керак. Бугун биз қарши ҳужумларда ажойиб ўйнайдиган жамоа билан баҳслашишимизни биламиз. Бунга тайёрмиз", - деди Стерлинг.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика