UZ

Сўнгги янгиликлар

20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  0 20:12U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  279 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:54Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 3:3 (матнли трансляция)  27 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  11 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  6 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  36 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6

Сречко Катанец: "Терма жамоада қандай ишлаётганимга баҳони журналистлар бера олади" (матбуот анжумани тўлиқ) Янгиликлар

Сречко Катанец: "Терма жамоада қандай ишлаётганимга баҳони журналистлар бера олади" (матбуот анжумани тўлиқ)

Бугун ЎФА матбуот анжуманлари залида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.





- Камерун ва Коста Рикага қарши ўйинлардан нималар кутяпсиз?
- Узоқ муддатдан кейин сизларга билан кўришиб турганимдан хурсандман. Иккита кучли рақиб, иккита Жаҳон чемпионатига чиққан жамоалар, юқори даражадаги жамоалар. Бу даражадаги жамоаларга қарши ўйнамаганмиз. Мен ҳаяжонланмаяпман, аммо қизиқаяман, уларга қарши қандай ўйнаймиз. Уларни кўриб чиқдим, кучли жамоалар. Суперлигани ҳам, легионерларимизни ҳам кузатдим. Биз янада кучайшимиз керак.

- Бўлажак ўйинларда қандай натижалар қониқтиради?

- Бу ўртоқлик ўйинлари. Ҳар қандай натижа бўлиши мумкин. Ҳар бир ўйин турлича ва қийин бўлади. Рақиблар асосий футболчилари билан ўйнашади. Жаҳон чемпионатига оз қолди ва улар ўртоқлик ўйинларида барча футболчиларини синовдан ўтказиб олишади. Бу ўйинларда ўзимизнинг ҳолатимиз қандайлигини текшириб оламиз. Балки мағлуб бўлармиз, бу баҳслар бизнинг футболчиларига хабар бўлади. 2023 йил июнь ойида Осиё кубоги бўлади, унга оз қолди ва футболчиларимиз ўз ҳолатларини яхшилаб боришлари керак. Суперлигани кузатиб ташвишдаман, тахминан 20та тур ўтди ва тўпурар бўлиб турган футболчи 30 ёшдан ошган. Бизда муаммолар бор.




- Ҳозир таркибга чақирилган 23 футболчига эътибор қилсак кўпчилиги ўз клубида ўйин амалиётига эга эмас. Айниқса ҳужумчиларимиз. Чақирилган футболчилар ўз чизиғидаги энг кучлиларими ёки мураббийнинг ўйинига тушадиганларми?

- Биламан нимани сўрамоқчи эканизни. Бу босқичда балки кимдир яхшироқ ҳолатдадир, Умаров ва Ўрунов каби футболчиларда сифат бор. Улар ҳали ёш ва қисқа муддат ичида терма жамоага ёрдам бера оладиган даражага кўтарилиши мумкин. Баъзи ўйинчиларимиз бор, 30 ёшга тўлган ва ҳалигача терма жамоада ўйнамаган. Уларни кузатиб бораяпман, ўз ҳолатларини яхшилашлари керак. Ҳозир йиғинга чақирилган футболчилар замонавий футболда ўйнай оладиганлар. Кучли жамоаларга қарши исталган футболчиларни чақириш нотўғри.

- Ўрунов ва Умаров келажакда терма жамоага ёрдам бера оладиган даражага чиқиши мумкин дедингиз. Искандеров ва Болтабоев эса ҳозир тайёр футболчилар. Тайёр футболчилардан фойдаланиш тўғри бўлмасмиди?

- Тўғрисини айтсам Камерун ўйинларини кузатдим. Искандаров Камерунга қарши ўйнай олмайди. Камерунга қарши ўйнаш бошқа даража. Уларнинг энг кичкина футболчиси 1.80 бўйга эга. Ҳаммаси жисмоний томонлама бақувват футболчилар. Балки ноябрь ойидаги йиғинга Искандеровни чақирармиз. Ноябрь ойида яна иккита ўртоқлик ўйини ўтказамиз. Ҳатто Шомуродов ҳозир кам ўйнаяпти. Клубида захирага киритилмаса ҳам терма жамоага чақиравераман. Мен билан бир йилдан ортиқ ишламаган футболчиларни ҳозир чақириш қанчалик тўғри бўларди?




- Машарипов жароҳат олган. Таркибда унинг ўрнида Ойбек Бозоров ўйнаши мумкинлигини кўрамиз. Аммо унинг ҳам бўйи пастроқ. Камерунга қарши фойда келтириши мумкинми? Чап қанотни қандай ёпмоқисиз?

- Кўрамиз, сиз кўрасиз, биз кўрамиз. Ўйинда қандай амалга ошишини кўрамиз. Бошқа вариантимиз йўқ эди. Бозоровнинг ўрнида ўйнаши мумкин бўлган футболчи борми? Ким? Ўтган йил билан бу йилги Суперлиганинг фарқи бор. Ҳурмат сақлаган ҳолда айтаман. Ўтган йил "Пахтакор" ва "Насаф" кучлироқ эди. Бу йил ҳам яна улар чемпионлик учун курашмоқда. Демак нимадир тўғри ишламоқда. Агар ноҳақ бўлсам ҳаммадан кечирим сўрамоқчиман.


- Кенгайтирилган ва якуний рўйхат қандай критерияларга қараб аниқланади? 

- Нормал критерия, масалан мен билан бирга ишлаган 100 нафар футболчини киритишим мумкин. Агар уйда ўйнасак футболчиларни чақириш осонроқ, чет элда ўйнасак виза бўйича муаммолар бўлиши мумкин. Қайсидир футболчида муаммо пайдо бўлса бошқа футболчини чақиришим ва унга виза чиқиши учун 4-5 кун керак бўлади.



- Журналистлар ҳеч қачон бош мураббийни ўрнини эгаллашни хоҳламиди. Журналистлар нега бош мураббийни танқид қилади, балки у кўрмаётган нарсаларни кўраётган бўлиши мумкин. Кўп мухлислар терма жамоадаги олдинги мураббийлар бизнинг танқидлардан кейин ишдан кетган деб ўйлайди. Аммо Катанецнинг терма жамоаси клубга ўхшаб қолгандек туюлмаяптими? Сабаби ўзингиз айтдингиз футболчи ўйнаса ўйнамаса чақираман ва таркибни 1 ой олдин аниқлаб бўлганман дедингиз. Ноябрь ойида чақиришим мумкин дедингиз. Ёзда расмий ўйинлардан олдин тест қиладиган вақт эмас дедингиз, ҳозир эса Камерун кучли жамоа тест қиладиган пайт эмас деяпсиз. Демак бутун мавсум давомида яхши ўйнаган футболчи терма жамоага чақирув олиши учун ноябрь ойини кутиши керакми?
- Бу сизнинг ишингиз. Бош мураббийда масъулият бўлади. Мен муаммоларни мендан яхшироқ кўришингизга ишонмайман. Ноябрь ойида футболчи яхши ҳолатда бўлмаса мураббий нима қилиши керак?

- Ўша яхши ҳолатда ўйнаётган пайтда чақириши керак бўлди.

- Мураббий ҳеч қачон журналистни юта олмайди. Мен нима десам ҳам барчада бошқача фикр бўлади. Бошқа фикр ва бошқа аргумент беришингиз мумкин. Мен сизнинг ишингизни ҳурмат қиламан, ўз ишимни қиляпман. Қўлимдан келганича ишлаяпман. Мен ҳам хато қиламан, бу нормал ҳолат. Ҳар қандай мураббий хато қилиши мумкин. Доим шундай январь ойида тайёр бўлмайди, ноябрь ойида ҳолати бундай бўлади, ҳозир яхши ўйнамаяпти, қаеридир оғрияпти, доим ҳар хил баҳоналар бўлади. Ишонинг доим шундай бўлади, ўзимнинг кўзим бор. Суперлига ўйинларини ҳар куни кузатиб боряпман. Бу футболчини қайси ракурсдан кузатишга боғлиқ. Бизда техник ва жисмоний сифатлар бор. Ҳимояга ёрдам бериш, барчасини ҳисобга оламан. Учрашувларни яхшилаб кузатсангиз футболчилар қандай ўйнаётганини кўрасиз. Осиё кубогини ютмоқчи бўлсак ҳамма бирга ишлаши ва ҳимояланишни билиши керак. Энг зўр футболчи камроқ югуриши мумкин деган нарса йўқ.



- Шомуродов ўз клубида ўйнамаса ҳам терма жамоага чақирилади дедингиз. Ўша пайтда яхши ўйнаб голлар ураётган бошқа ҳужумчига нисбатан хиёнат эмасми? Ваҳоланки сиз ўз клубида захирада қолиб кетаётган икки нафар дарвозабонни алмаштирдингиз.
- Бизда дарвозабонлар мураббийи бор. Бу саволни унга бериш керак. Дарвозабонларда муаммо бор, захирада қолишмоқда, шу боис алмаштирдик. Дарвозабон ва ҳужумчини солиштириш кулгули эмасми? Мен ҳазиллашдингиз деб ўйлайман.

- Терма жамоада ўйнаш учун рақобат бўлиши керакми?
- Йўқ.



- Бу савол билан сизни ютмоқчи эмасман. Терма жамоага келганингизга 1 йилдан ошди, айтингчи ўзингизнинг ишингиздан қай даражада тўлмоқда? Шу 12 ой ичида Ўзбекистон терма жамоасида олдин бўлмаган янги ниманидир олиб кирдим деб ҳисоблайсизми?
- Бу саволга ўзингиз жавоб беришингиз мумкин. Ўзимга баҳо бериш менинг ишим эмас. Натижа жиҳатдан ўз ишимизни қилмаяпмиз. Жуда яхши ўйнаяпмиз. Таиланд кучли терма жамоа эди. Уларга қарши яхши ўйнадик. Таиланд Наманганга келишдан олдин Баҳрайн ва яна бир жамоага қарши ўйнади. Ўша ўйинларни кўринг, Таиландда жуда ҳам яхши имкониятлар бўлди. Таиландни 4:0 ҳисобида ҳам ютишимиз мумкин эди, вазиятлардан фойдаланганимизда. Осиёда Таиландга қарши ўйинлар доим муаммо келтириб чиқаради. Ўзбекистон олдин Таиландга қарши ўйнаган, билмайман нечта гол урган, ўзингиз текшириб кўришингиз мумкин. Доим янги ўйинчиларни қўшиш қийин. Шаклланган коллектив улардан нима талаб қилаётганимни билади. Шомуродов, Машарипов каби футболчилар анчадан бери ўйнамоқда, уларга гапириш ҳам шарт эмас. Агар бундай футболчилар ўйинларда майдонга туша олмаса, ҳар қандай мураббийда муаммо келиб чиқиши мумкин. Бу баҳона эмас. Лекин ўз ишимга баҳо бера олмайман, ҳеч қандай бундай қилмаганман.


- Ноябрь ойида Россия билан ўйнашингиз мумкин деган хабарлар чиқди. Бунга тайёрмисиз?
- Билмайман. Шундай миш-мишларни эшитдим. Билишимча Россия 3та ўртоқлик борасида келишиб бўлган. Ҳозирча ноябрь ойида кимларга қарши ўйнашимизни билмайман. Бу ёмон, аммо ҳақиқат шундай.

- Сизнинг олдингизга нафақат Осиё кубогига яхши тайёргарлик кўриш, балки асосий мақсад ЖЧ-2026га чиқиш вазифаси ҳам қўйилган. Бу Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган асосий йигитларимиз Тимур Кападзе қўл остида ўйнамоқда. ОТЖ ва МТЖ ўйин услуби яқинми? Олимпия терма жамоасидаги йигитлар терма жамоада ўйнашга тайёрми?
- Миллий терма жамоа билан U-23 терма жамоа даражаси бутунлай бошқача. Дунёда фақат Испанияда шундай, ёшлигидан битта услубда ўйнатишни бошлашади. Уларда 20 ёшли футболчи аллақачон терма жамоада нима қилишни билади. Ўзбекистонлик футболчиларнинг 20 ёшда дарҳол бурни кўтарилиб кетмоқда. Сиз 40 ёш бўлсангиз ҳам қолган футболчиларни ҳурмат қилишингиз керак. Ёшлар эса ҳакамлар билан талашади, баҳслашади. Бу ёмон. Ёшлар футболи бошқачароқ, уларни терма жамоага қўйсам бошқа даражада ўйнаши керак. Камида 100та ўйин ўтказган футболчиларга қарши ўйнашга тайёр бўлиши лозим. Ёш футболчини қўйиб синаб кўришим ва ўйнай олмади дейишим мумкин. Аммо ундай қилмайман ва тайёр бўлганида тушираман фақат. Англияда 15 ёшли футболчи майдонга тушибди, рекорд! Аммо 15 ёшли йигитчанинг хаёлида нималар борлиги ҳеч ким билмайди. Бу мураббий учун катта масъулият ҳисобланади. Тахминан 1 йилдан кейин унинг ўйинига баҳо берса бўлади. Уни туширган ҳолда тўғри қилишдими ёки нотўғрими бир йилдан кейин билса бўлади.

- Ёзда U-23 терма жамоаси Осиё кубогида қатнашгани учун улардан фойдалана олмадингиз. Бу сафар сизда имконият бор эди...
- Ёш футболчилар мен кутгандек ўйнмаяпти. Терма жамоада баъзи ўйинчилар ҳам олдиги ўйинини кўрсатмаяпти. Агар улар бу нарсани тушунса яхши, агар шундай ўйнашда давом этса менга бу нарса ёқмайди. 10 нафар янги футболчини қўшиб олиб жамоа сифатида шакллантириш қийин, бунга вақт талаб этилади. Бунга вақт керак. Ҳусайн кўп голлар уриши керак, керак бўлса прессинг қилиши керак.




Нарзулла Сайдуллаев 

фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика