UZ

Сўнгги янгиликлар

21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  13 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  0 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  2 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  2 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  0 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:55Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  9 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  0 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  5 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   6 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  13

"Спартак" — "Пахтакор" учрашувини қайси канал намойиш этиши маълум Янгиликлар

"Спартак" — "Пахтакор" учрашувини қайси канал намойиш этиши маълум

Россия ва ўзбек футболи байроқдорлари ўртасидаги қизиқарли тўқнашувнинг бошланиш вақти аниқ бўлди.

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Пахтакор" ва Россиянинг 10 карра чемпиони "Спартак" жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ташкиллаштирилади. Тедеско бошқарувидаги "Спартак" Россия премьер лигасининг иккинчи давраси олдидан ўз майдонида охирги тайёргарлик ўйинини "шерлар"га қарши ўтказса, "Пахтакор" Суперлигадаги янги мавсум олдидан Москвада жиддий имтиҳон топширади. 

Мазкур учрашувни трансляция қилиш ҳуқуқини Россиянинг "Матч ТВ" телеканали қўлга киритди. 22 февраль куни бўлиб ўтадиган "Спартак" — "Пахтакор" учрашувини "Матч ТВ" тўғридан-тўғри эфирда намойиш этади. Ўйин Москва вақти билан соат 13:55да, Тошкент вақти билан эса 15:55да бошланади. 

Ажойиб қарама-қаршилик Москвадаги "Спартак"нинг уй стадиони ҳисобланган "Откритие Арена"да бўлиб ўтади.

Шу ўринда Москвада истиқомат қилаётган ва меҳнат фаолиятини давом эттираётган ўзбекистонлик футбол ишқибозларини мазкур ўйинга таклиф қиламиз ва "Пахтакор"ни ушбу ажойиб тўқнашувда ёлғизлатиб қўймасликларини сўраймиз.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, Осиё чемпионлар лигасининг 2-тури доирасидаги "Шахр Ходро"га қарши ўйиндан кейин "Пахтакор"нинг 5 нафар футболчилари: Элдорбек Суюнов, Егор Кримец, Умар Эшмуродов, Аброр Исмоилов ва Игорь Сергеев Ўзбекистон миллий терма жамоаси ихтиёрига жўнаб кетади ва "Спартак" билан бўладиган баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди.

Рейтинг: +56   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика