UZ

Сўнгги янгиликлар

00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  0 23:20"Интер" — "Урава Ред Даймондс". Таркиблар маълум  1 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  83 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  14 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  6 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  7 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  8 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  13 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2

Сўнгги турда "Обод" "Пахтакор"га ютқазса "Андижон" олий лигани тарк этади Янгиликлар

Сўнгги турда "Обод" "Пахтакор"га ютқазса "Андижон" олий лигани тарк этади

Олий лиганинг 29-туридан ўрин олган деярли барча учрашувлар бўлиб ўтди.

Эртага ўтказиладиган "Сўғдиёна" - "Насаф" ўйини олий лигада қолиш масаласига ҳеч қанақасига таъсир қилмайди.

Айни пайтда 20 очко тўплаган "Андижон" энг сўнгги поғонада. Табиийки "бургутлар"нинг олий лигадан тушиб кетиш эҳтимоли жуда баланд.



Сўнгги турда "Андижон" 15-ўринга чиқиб плей-оффда ўйнаши учун дастлаб ўзи "Навбаҳор"ни камида 2:0 ёки йирик ҳисобда мағлуб этиши лозим. 3:1, 4:2 ҳисоблари қониқтирмайди. Шу билан бирга "Обод" охирги турда "Пахтакор" билан ўйинда ютқазмаслиги шарт.

"Обод"нинг нима алоқаси бор дерсиз. Чунки айни пайтда "Обод" ва "Навбаҳор" ҳисобида 23тадан очко бор. Агар "Андижон" 30-турда ютса унда ҳам шунча очко бўлади.

ПФЛ регламентида агар учта клубнинг очколари тенг бўлиб қолса ўша уч жамоанинг ўзаро ўйинлари натижалари орқали ким жадвалда юқорида туриши аниқланиши ёзиб қўйилган.

Бу учта клубнинг ўзаро ўйинлари:
"Обод" - "Навбаҳор" 3:0
"Навбаҳор" - "Обод" 2:1
"Обод" - "Андижон" 0:0
"Андижон" - "Обод" 0:1
"Навбаҳор" - "Андижон" 2:0
"Андижон" - "Навбаҳор" ?-?

Демак, ўзаро ўйинларда "Обод" 7, "Навбаҳор" 6 ва "Андижон" 1 очко олган. Сўнгги турда "бургутлар" ғалаба қозонишса очколари 4та бўлади ва барибир охирги ўринда қолишади.

Агар "Обод" сўнгги турда "Пахтакор" билан дуранг ўйнаса ёки ютса очколари 23та қолмайди. Шунда кураш фақат "Навбаҳор" ва "Андижон" жамоалари ўртасида кечади.

Икки жамоанинг очколари тенг бўлиб қолган тақдирда аввало ўзаро ўйинларга эътибор қилинади. "Навбаҳор" ўз уйида 2:0 ҳисобида ютган. "Андижон" (агар "Обод" "Пахтакор"дан очко олса) ўз майдонида "лочинлар"ни 2:0 ёки ундан йирикроқ ҳисобда мағлуб этса 15-ўринга чиқади. Агар 2:0 ҳисоби қайд этилса ҳам "Андижон" рақибдан тепада бўлади. Бунда ўзаро ўйинлар тенг ҳисобланади ва тўплар нисбатига эътибор қилинади. Бунда "бургутлар" (2:0 ҳисобида ютишса) Наманган клубидан тепада бўлишади.

Шундай экан сўнгги турда "бургутлар" ўзлари "Навбаҳор"ни имкон қадар йирик ҳисобда мағлуб этишлари ва "Обод"нинг "Пахтакор"га ютқазмаслигини кутишади.

Агар сўнгги турда "Обод" "Пахтакор"га ютқазса "Андижон" "Навбаҳор"ни 10:0 ҳисобида ютса ҳам охирги ўринда қолади.

Юқоридаги ўйинлар 22 ноябрь куни соат 14:00да бошланади.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика