Сон Хён Миннинг отаси жазоланди
31 авг 2024 14:36
Янгиликлар
Сон Хён Миннинг отаси жазоланди
Сон Хён Миннинг отаси болалар билан жуда қўпол муносабатда бўлгани учун жазолашди.
Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" футболчисининг отаси Сон Ун Жун ва академияда ишловчи икки мураббий болакайни ҳақорат қилиб, машғулот ва ўйинлардаги хатоси учун тан жароҳати етказганликда айбланаётган эди. Маълум бўлишича, уларнинг бири болакайни бурчак байроқчаси билан урган. Бошқа болакайларга ҳам шундай жазолар қўлланилган.
Чхунчхон вилояти покуратураси мураббийларга жарима тўлаш ва болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олишга қаратилгн ўқув дастуридан ўтишни буюрди.
Агар суд ёки айбланувчилар очиқ суд муҳокамасини талаб қилишмаса, прокурорнинг қарори якуний ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар