“Сўғдиёна” “Пахтакор” га қарши тайёргарликни Тошкентда давом эттиради

Narzulla Saydullayev
24 май 2017, 12:28
Ўзбекистон кубоги 1/8 финалида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси “Бухоро”га қарши баҳс олиб борди ва 1:1 ҳисобида якунланди.

Олий лиганинг 12-турда  “Сўғдиёна”  “Пахтакор”га қарши баҳс олиб боради. Ушбу баҳсга тайёргарлик Тошкентда давом эттирилади. Жамоамизнинг дарвозабони Шохрух Эшбўтаев Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-21 йиғинига чақирилган ва у Олмалиқ шахрида бўлиб ўтадиган Россияга қарши майдонга тушади.

“Пахтакор”га қарши баҳс 26 май куни соат 19:00 да “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.

Ёшлар лигаси баҳси 25 май куни соат 17:00 да  Қибрайдаги стадионда бўлиб ўтади.

Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухоро), А. Буров (Бухоро), Р. Абдувоҳидов (Қарши).
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

“Сўғдиёна”  матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia