UZ

Сўнгги янгиликлар

23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  0 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  16 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  451 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  3 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  7 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2

"Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Пахтакор" "Насаф" етакчисини сотиб олмоқчи Янгиликлар

"Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Пахтакор" "Насаф" етакчисини сотиб олмоқчи

Қаршининг "Насаф" жамоаси легионери Драган Черанга Суперлиганинг уч клуби харидор бўлмоқчи.

Бу ҳақда сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов маълум қилди.

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби "Насаф" ҳужумчиси Драган Чераннинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Афтидан "Сўғдиёна" жамоаси давралар оралиғида ўз таркибини кескин кучайтиришни режалаштирган кўринади. "Сўғдиёна" клуби трансфер ойнаси очилганидан сўнг Чераннинг трансферини "Насаф"дан сотиб олиши мумкин. Шунингдек, жиззахликлар "Насаф" ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниевни ҳам сотиб олишни хоҳлашмоқда.

Айни пайтда "Насаф"да молиявий муаммолар пайдо бўлган. Бу эса Суперлига клубларининг "Насаф" футболчиларига бўлган иштаҳасини очиб юборган. "Насаф" агарда вазият ўнгланмаса, унда давралар оралиғида футболчиларининг трансфери орқали пул ишлаб олиши мумкин.

Драган Чераннинг хизматларига "Сўғдиёна"дан ташқари  "Навбаҳор" ҳамда "Пахтакор" клублари ҳам қизиқиш билдиришмоқда. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" ҳам Чераннинг трансфер ҳуқуқини давралар оралиғида сотиб олишни режалаштиришган.

"Пахтакор" клуби Черандан ташқари Азиз Ғаниев, Одил Ҳамробеков ҳамда Бобир Абдихолиқовга ҳам бефарқ эмас. Ушбу жамоанинг трансфер шорт-листида айнан шу учала футболчиларнинг номи ўрин олган.

Маълумот учун, Суперлига трансфер ойнаси 15-турдан кейин расман очилади.

Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика