"Ал Кувайт" устози: "Насаф" ютиши керак бўлган ўйинда мағлуб бўлганди"

Абдулвосит Бектемиров
28 окт 2026, 11:14
ОЧЛ-2 мусобақасининг 3-туридан ўрин олган "Насаф" - "Ал Кувайт" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида кувайтликлар устози Фирс Ал Хатиб ва жамоа аъзоси Фаҳад Ҳаммуд иштирок этди.

"Эртанги рақиб ҳақида гапирадиган бўлсам, жуда кучли рақибга қарши ўйнаймиз. "Насаф"нинг аввалги ўйиндаги ўйинини кўрдик ва айтишим керакки, ўша ўйинда «Насаф» ютқазмаслиги керак эди, «Насаф» ютиши керак бўлган ўйинда мағлубиятга учраганди. Лекин шундай бўлса-да, бу жамоанинг кучини, салоҳиятини биламиз. Майдонда ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам бирдек ўйнай оладиган яхши жамоа. Эртага бизга майдонда жуда қийин бўлади, буни биламиз, эртага биз бу ерга ўзимизнинг ўйинимизни кўрсатиб, бу ердан очко олиб кетиш учун келганмиз", - дея гап бошлади Фирас Аль Хатиб.

"Эртанги ўйинни интиқлик билан кутяпмиз. Кучли жамоага қарши ўйнаймиз. Аввало, бу ерга келганимиз учун, бу ерда бизни кутиб олишган, бу ердаги барча шунақа шароит яратиб берган мезбонларга раҳмат айтмоқчимиз. Демоқчиманки, бу ўйинга келадиган бўлсак, эртага албатта кучли рақибга қарши ўйнаймиз, жуда сифатли ўйин кўрсатадиган жамоа. Лекин шундай бўлса-да, иншооллоҳ, биз бу ерга рақиб озоридан уч очкони ўзимизники қилиш учун келганмиз", - дея фикр билдирди жамоа сардори Фаҳад Ҳаммуд.

- Иқлимга мослашиш қандай бўлди? Қувайт билан Ўзбекистоннинг об-ҳавосида ўзларингизга қандай қулайлик сезяпсизлар...

- Об-ҳавога мослашиш унчалик қийин бўлмади. Айтишим керакки, ҳозир, айнан ҳозирги вақтда бизнинг давлатлардаги об-ҳаво ўртасида жуда катта фарқ йўқ. Эртага кўриб турганингиздек майдонда об-ҳаво футбол ўйнаш учун энг қулай, энг яхши об-ҳаво деса ҳам бўлади. Иккала жамоага ҳам манимча эртага об-ҳаво нима дейди, ноқулайлик туғдирмайди. Биз учун ҳеч қанақа ноқулайлик туғдирмайди.

- Гуруҳдаги имконият қандай жамоанинг?

- Боя футболчимиз айтганидек, бу ўйин кейинги босқичга чиқиш учун энг муҳим ўйинлардан бири. Фикримча, эртанги учрашувдаги ғалаба ўша кейинги босқичга чиқиш учун жуда катта қадам бўлади. Ва параллел ўйинда «Ал-Холдия» ва «Ал-Ваҳда» ўйнайди, агар «Ал-Ваҳда» ютадиган бўлса, манимча уларда ҳам имконият ошади.

ал кувайт капитан 13.jpg

- «Ал-Қувайт», яъни сизнинг жамоангиз мамлакат чемпионатида, Қувайт чемпионатида охирги икки ўйинида 6 та, 7 та гол уряпти. Бу эртанги ўйинга ҳам шундай голеадорлик, кўп ҳужумкор ўйин кўрсатишга шаъма қиладими ёки меҳмонликни ҳис қилиб, орқага ҳам чекиниб ўйнайсизларми, ўйин услубларингиз қандай бўлади?

- Табиийки, жамоамизда яхши ҳужумкор, ҳужумда яхши ўйнайдиган футболчиларимиз бор, яхши ҳужумчиларимиз бор. «Ал-Холдия»га қарши ўйинда ҳам 3 та гол ургандик, лекин ундан ҳам кўпроқ уришимиз мумкин эди, ундан ҳам кўпроқ имкониятимиз бўлган эди. Шахсан мен шунақа футбол тарафдориман, ҳужумкор ўйин тарафдориман. Эртага балки, эртага ҳам кўпроқ гол кўришимиз мумкин. Лекин «Насаф»га қарши ўйин барибир фарқли бўлади, бошқача ўйин бўлади. Агар биз фақат ҳужумга ўтиб кетадиган бўлсак, бу бизга катта муаммо туғдириши мумкин. Эртага ҳужумкор футбол кўрсатишимизга ишонаман, менимча эртага мухлисларга ёқадиган яхши ҳужумкор ўйин бўлади.

- Асосий ҳужумчиларингиз мамлакат чемпионатида ҳам тўпурар бўлган, ўзи жамоани ОЧЛда ҳам тўпурарлик қилаётган Юссуф Насердан кейинги қайси ҳужумчингизга ишонасиз ёки қайси бир футболчингизга айнан голеадорликка, гол уришга кўпроқ умидворсиз, ишончингиз комил айнан эртанги ўйинда.

- Юсуф жамоа билан бирга эмас. Жароҳат олган, аввалги ўйинлардан бирида жароҳат олган эди. Афсуски, эртага бизга ёрдам беролмайди. Лекин шунга қарамасдан жамоамизда бошқа кўп гол уриш салоҳиятига эга бўлган футболчиларимиз бор ва уларга ишонамиз.

ал кувайт фото пресаа пред матч.jpg

Ўхшаш янгиликлар

Абдулвосит БектемировМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›