Франция Германия билан биргаликда ЖЧ-2038 мезбонлиги учун қўшма ариза топширмоқчи

Sherzod Nurmatov
30 окт 2026, 15:00
Франция футбол федерацияси Германия билан биргаликда 2038 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиш бўйича қўшма ариза бериш масаласини ўрганмоқда.

Бу ҳақда ФФФ президенти Филипп Диалло маълум қилди.

"Германия футбол иттифоқи билан муносабатларимиз жуда аъло даражада ва қўшма ариза Европа футболи ҳамда бутун қитъага янгича ёндашувнинг ажойиб рамзига айланиши мумкин эди", – дея Диаллонинг сўзларини келтиради “Ouest-France”.

ФФФ раҳбарининг таъкидлашича, лойиҳага учинчи давлат ҳам қўшилиши эҳтимоли бор. Шу билан бирга, расмий ариза ҳозирча тайёрланмаган. Федерация турнирни ташкил этиш бўйича эҳтимолий вариантларни эндигина кўриб чиқа бошлади.

Франция Жаҳон чемпионатларига 1938 ва 1998 йилларда мезбонлик қилган. Навбатдаги мундиаль 2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. 2030 йилги ЖЧни Испания, Португалия ва Марокаш, шунингдек, учта Жанубий Америка мамлакати қабул қилади. 2034 йилги Жаҳон чемпионати мезбони эса Саудия Арабистони бўлади.

Ўхшаш янгиликлар

Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Ouest-France

Сўнгги янгиликлар

Барча ›