Смоллинг ушбу мавсум якунланганидан кейин келажаги борасида қарор чиқаради
15 май 2020 19:55
Янгиликлар
Смоллинг ушбу мавсум якунланганидан кейин келажаги борасида қарор чиқаради
"Mail On Sunday" нашри хабарига кўра, "Рома" таркибида ижарада ўйнаётган "Манчестер Юнайтед" футболчиси Крис Смоллинг келажаги борасида бир қарорга келмаган.
30 ёшли англиялик футболчи ҳозирда бу борада қарор қабул қила олмаяпти. Римликларнинг асосий ҳимоячисига айланиб улгурган Крисни "Рома" ёзда 16 млн евро эвазига сотиб олишга тайёр бўлиб турибди. Крис эса мавсум якунланишини кутмоқда.
Олдинроқ футболчининг хизматларига "Ювентус", "Интер", "Арсенал" каби клублар томонидан қизиқишлар борлиги айтилганди.
Ушбу мавсумда Крис А Сериянинг 21 ўйинида 2 гол ва 1 ассист амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар