Смоллинг "Рома"да қоладими?
09 фев 2023 17:13
Янгиликлар
Смоллинг "Рома"да қоладими?
Италиянинг "Рома" клуби жамоа футболчиси Крис Смоллингга янги шартнома таклиф қилмоқчи.
Бу ҳақда клуб спорт директори Тиагу Пинту маълум қилди. Унга кўра, марказий ҳимоячи Рим клуби томонидан таклиф қилиниши режалаштирилаётган шартнома узайишини қадул қилса, яна бир қанча вақт Италия клубида қолиши мумкин.
33 ёшли Смоллинг ёзда эркин агентга айланади. Англиялик футболчи жорий мавсумда жами 28 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол уришга муваффақ бўлди.
"Смоллинг май ойига қадар бундан кейин нима қилиши борасида қарор чиқариш имкониятига эга. Биз Крис билан бир хил фикрдамиз ва барчаси биз яна бирга давом этишимиз учун", – деди Пинту.
"Фулхэм" собиқ ҳимоячиси 2020 йил октябрь ойида доимий асосда Рим клуби аъзосига айланган эди.
Ўхшаш янгиликлар
02:53
А Серия. "Ювентус" "Лацио" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди 1
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар