

“Мағлубиятни нишонлашни ёқтирмайман, аммо сўнгги кунларда содир бўлган воқеаларни ҳисобга олсак, жуда яхши ўйин ўтказдик. Жаҳон чемпионларига қарши баҳсда чидашга тўғри келади. Биринчи бўлимда деярли мукаммал ҳаракат қилдик ва танаффусга икки тўп фарқидаги устунлик билан чиқиб кетишимиз керак эди, аммо уларнинг дарвозабони ўз жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди”, — деди Билич УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида.
Тўртта турдан кейин Испания терма жамоаси 12 очко тўплаган ҳолда 3-гуруҳ турнир жадвалини бошқариб бормоқда. Англия ҳисобида 9 очко мавжуд бўлиб, улар иккинчи ўринда бормоқда. Хорватлар 3 очко билан учинчи поғонани эгаллаб турган бўлса, ҳали очко олмаган Чехия квартетни якунлаб турибди.



