

Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли футболчи кеча Ўзбекистон кубоги 1/2 финал ўйини доирасида "Навбаҳор"га қарши баҳсда жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этганди.
"Менимча, кечаги баҳсда шунчаки мушакларнинг қисилиб қолиши рўй берди, аммо жароҳатнинг даражасини билиш учун бугун тиббий текширувдан ўтаман. Умид қиламанки, “Сепахон”га қарши баҳсда жамоамга ёрдам бера оламан. Бу учрашувга алоҳида мотивация билан тайёрланяпман. Турнирнинг илк ўйинларидаги қониқарсиз натижаларни тўлдиришга ҳаракат қиламиз", — деди эронлик ярим ҳимоячи.
ОКМК — "Сепахон" учрашуви 23 октябрь санасида ўтказилади.




