"Mixed zone". Сияваш Ҳақназарий: "ОКМК ўтган йилги натижасини яхшилашни мақсад қилган"

Iskandarov Abdulaziz
18 мар 2023, 10:15
ОКМКга "Олимпик" устидан ғалаба келтирган гол муаллифи Сияваш Ҳақназари учрашувдан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

"Олимпик" ёш жамоа бўлишига қарамасдан барча жамоаларга қийинчилик туғдирмоқда. Ғалабадан хурсандмиз. Ҳисобимизга навбатдаги муҳим уч очкони ёздириб қўйдик. Бунинг аҳамияти жуда юқори. Ҳар қандай очко турнир жадвалидаги ўрнимизга таъсирини ўтказади. 

"Бунёдкор" билан баҳсда битта гол фарқи билан ютқазган эдик. "Олимпик" билан эса битта гол ғалаба келтирди. Мақсадимиз ўтган йилгидан ҳам яхшироқ ўринни эгаллаш, пастга тушиб кетишга ҳаққимиз йўқ. Биздан мухлислар юқори натижалар кутишади",- дейди Сияваш Ҳақназарий.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia