UZ

Сўнгги янгиликлар

01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  13 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  3 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  163 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4

Сияваш Ҳақназарий: "Ал Араби"да яхши футболчилар бор. Лекин шу куни биз ҳам бор кучимизни ишга соламиз" Янгиликлар

Сияваш Ҳақназарий: "Ал Араби"да яхши футболчилар бор. Лекин шу куни биз ҳам бор кучимизни ишга соламиз"

ОКМК жамоаси эртага ОЧЛ плей-офф учрашувида иштирок этиш учун Доҳа томонга йўлга чиқади.

Олмалиқликлар бугун ўз қароргоҳларидаги сўнгги машғулотни олиб боради. "Ал Араби" рақиблик қиладиган ўйинда ғалаба "кончилар"ни ўз тарихида иккинчи бор ОЧЛ гуруҳ босқичига олиб чиқади. Рақиб жиддий бироқ бу ғалабадан қайтара олмайди. Ўзбекистон номидан майдонга чиқадиган клубга эса барча бирдек мухлислик қилади. Биз эса тайёргарлик ва рақиб ҳақида ОКМКнинг эронлик легионери Сияваш Ҳақназарийнинг фикрлари билан қизиқдик. 

Аль-Араби

Лига Чемпионов AFC. Квалификация . Final-тур

22/08/2023, 23:30

1
:
0
Тугади

АГМК

Рубен Санчес - 69'

45'
90'
69'  Рубен Санчес

- Ўйлайманки, бу учрашувга руҳан ва жисмонан тайёрмиз. Аввалги рақибга қарши ўйиндаги ғалабадан кейин ўзимизга бўлган ишонч кучайиб бораётганини сезяпмиз. Фикримча, ОКМК кучлироқ рақибга қарши янада яхши ўйин кўрсатади. Буни сўнгги ОЧЛ ўйини ва Суперлига орқали исботладик. Уларда яхши шароитлар, юқори классдаги футболчилар бор. Лекин биз бор кучимизни ишга солишимиз шарт. Сешанба оқшомида майдонда боримизни берамиз. 

- Ўйинда ғалаба қозониш учун имкониятимиз бор. Об-ҳаводан келиб чиқиб айтганда қўшимча бўлимларда қийин бўлади. Аммо биз барчасига тайёрмиз. Биз 90 дақиқада ўйинни ижобий натижа билан якунлашга ҳаракат қиламиз. 

- Ҳа, барчанинг эътибори Саудия Арабистонига қаратилган. Лекин футболда юлдузларни олиб келди дегани, натижага эришишни англатмайди. Аммо Саудия клублари Осиёнинг энг яхши жамоаси бўлиш учун давогар эканлигини унутмаслик лозим. ОЧЛда Шарқий Осиё клубларини ҳам чемпионликка давогар, деб ўйлайман. Чунки улар узоқ вақтдан бери футболда барчасини тўғри бажариб келяпти.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика