UZ

Сўнгги янгиликлар

01:03Саудия чемпионати. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда ғалабани ўз томонига оғдирди, Роналду гол урди  0 00:36Тчуамени ЕЧЛ финали ва Европа чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин  0 00:08Саудия клуби Каземиро учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 00:00Европа лигаси. "Байер" — "Рома" ва "Аталанта" — "Марсель" учрашувлари бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  5 23:49Моуринью қачон мураббийлик фаолиятини якунлашини айтди  1 23:22"Реал Мадрид"ни ЕЧЛ финалига Анчелоттининг ўғли олиб чиқди  16 22:44Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Россияга қарши ўйнайди  0 22:31Ўзбекистон U-14 терма жамоаси Ривожланиш кубогидаги иштирокини ғалаба билан бошлади  7 22:01Микола Шевченко: "Машъал" фонида ёш болалардек кўринмадик"  1 21:44Асрор Алиқулов: "Ҳисоб 2:0 бўлганида ҳам курашишда давом этардик"  0 21:30Муҳсин Низомиддинов: "Учрашув давомида 30-40 дақиқа футбол ўйнадик, холос"  5 21:16Анвар Бердиев: "Футболчи ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини тута билиши керак"  1 20:53Про лига. "Машъал" "Дўстлик" майдонида ғалаба қозонди  1 20:41Индонезия U-23 Гвинеяга ютқазиб, Олимпия ўйинларидан қуруқ қолди  16 20:13АПЛда мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар эълон қилинди  5

"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти" Янгиликлар

"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"

Ўзбекистон кубогининг 2-туридан ўрин олган "Сирдарё ФА" - "Нефтчи" (1:5) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Баҳодир Хакимқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти. Ўтган турда "Металлург" билан ўйнагандик. Бугун "Нефтчи"га қарши майдонга чиқдик. Фарғона клубига қарши ўйинда гол уришга ҳам эришдик, йигитларда ўзига бўлган ишонч кайфияти шаклланиб бораяпти. "Нефтчи" жамоасини ғалаба билан табриклайман.

- Суперлига жамоаларига қарши ўйинлар жамоа учун қанчалик тажриба бўлади?

- Катта тажриба олаяпмиз. Кучли жамоаларга қарши ўйинларда жамоа тобланади. Бор эътиборимизни Биринчи лигага қаратамиз. Эндиликда чемпионат ўйинларида биз ўйлаган тактикалар бемалол амалга ошади, анчайин тажриба тўпладик.

- Бекзод Толибжонов ўйин қайдномасига киритилмаётганига сабаб нима?

- Бекзод Толибжонов "Бунёдкор"га қарши ўйиндан сўнг 4 та ўйинга четлатилганди. Бугунги ўйин у учун дисквалификациядаги охиргиси бўлди. Навбатдаги турдан бошлаб бизга ёрдам бера олади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
19 апр 22:11:58
VAHA_UTD
тепада 1-4 ёзгансизлар
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика