Шомуродов ҳеч қаерга кетмайди
01 фев 2025 08:55
Янгиликлар
Шомуродов ҳеч қаерга кетмайди
Элдор Шомуродов қишки трансфер ойнасида «Рома»ни тарк этмайдиган бўлди.
Ҳужумчига бир қатор жамоалардан қизиқиш бўлганига қарамасдан, «Рома» ҳужумчини на ижарага, на трансфер қилишга қарор қилди.
Retesport хабарига кўра, «Рома» ва Шомуродовнинг атрофидагилар футболчининг қолишига келишиб олишди.
Қарор кеча эрталаб қабул қилинди ва Шомуродов мавсум охиригача қолади.
Аввалроқ, «Рома» устози Клаудио Раньери Шомуродовга ишонишини ва уни қўйиб юбормаслигини маълум қилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди
Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Эльче"га 3 та гол урди
Фикрлар