UZ

Сўнгги янгиликлар

21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  2 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  1 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  8 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  6 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  38 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  7 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  1 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  40 16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  10 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  8

Шевченко: “Азар “Олтин тўп”ни ютиши мумкин” Янгиликлар

Шевченко: “Азар “Олтин тўп”ни ютиши мумкин”

Украина терма жамоаси бош мураббийи Андрев Шевченконинг фикрича, Азар “Олтин тўп”ни қўлга киритиш учун “Челси”ни тарк этиши шарт эмас.

Мураббийниинг фикрича, лондонликлар мураббийи қисқа вақт ичида “Челси”нинг иқтидорли футболчилари имкониятларидан самарали фойдалана олаяпти.

“Мен уларнинг машғулотларига бордим, Сарри билан мулоқотда бўлдим”, дейди Шевченко Goal нашрига берган интервьюсида.

“Челси”да ҳамжиҳат жамоа ва ажойиб футболчилар жамланган. Саррининг ҳозирги услуби жамоа ўйинига жуда мос тушмоқда. Уларга яратувчанлик маъқул келмоқда. Жамоа мавсумни яхши бошлади, сифатли футбол намойиш этиб, ижобий натижаларни қайд этмоқда.

Эден Азар “аристократлар” сафида етакчилик қилмоқда. Жорий мавсумда у аллақачон саккизта гол уришга эришди. Шевченконинг фикрича, агар у шу руҳда давом этса, “Олтин тўп”ни қўлга киритиши мумкин.

“Агар у ҳозиргидек жамоа учун майдонда энг керакли футболчи бўлиб қоладиган бўлса, кўплаб совринларга эга бўлиши мумкин. Нима учун футболда индивидуал совринлар ҳужумчиларга кўпроқ топширилади? Чунки уларда ҳужумни гол билан якунлаш масъулияти ётади. Мухлисларга голнинг киритилишини томоша қилиш ёқади”, дейди Шевченко.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика