UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  1 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  1 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  4 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  1 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  8 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  3 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  12 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  3 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  4 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19

Шерзод Эсанов: "Катта режаларим бор, уларни босқичма-босқич амалга ошираман" Янгиликлар

Шерзод Эсанов: "Катта режаларим бор, уларни босқичма-босқич амалга ошираман"

Ёзги трансфер ойнасида "Андижон"дан Россиянинг "Акрон" клубига ўтган иқтидорли ярим ҳимоячи Шерзод Эсанов кеча Россия кубоги доирасида ўтказилган "Факел"га қарши баҳсда ватандошимиз учрашувнинг энг яхши футболчиларидан бири бўлди. Сайтимиз мухбири Эмиль Бекмуҳамедов эса Шерзод билан боғланди ва кичик суҳбат қурди

- Янги жамоага ва Россиядаги ҳаётга мослашиш қандай кечмоқда? Кўчиб ўтишда муаммолар бўлмадими?

- Ассалому алайкум. Ҳаммаси жойида. Аста-секин янги шароитга кўникиб боряпман. Клубга мослашишим яхши кетаётгандек. Кўчиб келишга келсак, бу борада ҳеч қандай муаммога дуч келганим йўқ.

- Жамоа, мураббийлар штаби ва ходимлар сизни қандай кутиб олишди?

- Мени жуда самимий кутиб олишди. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдирмоқчиман.

- Ўзбекистон ва Россия футболи ўртасидаги фарқни ҳис қилишга улгурдингизми? Икки мамлакат футболида қандай фарқларни сездингиз?

- Албатта, фарқ бор. Барча лигалар нимаси биландир бошқалардан фарқ қилади. Ўйлайманки, Россия Премьер-лигасида футбол Суперлигага нисбатан жисмоний жиҳатдан кучлироқ.

- "Акрон"даги футболчиларим билан дўстлашиб кетишга улгурдингизми?

- Мен барча футболчилар билан яхши муносабатдаман. Жамоамизда жуда яхши ва илиқ муҳит мавжуд.

- "Андижон"да ўрганган қайси жиҳат "Акрон" жамоасида қўл келмоқда?

- "Андижон"да кўп нарсани ўргандим. У ерда профессионал фаолиятим бошланди. "Андижон"да бошимдан кечирганларим менинг ривожланишимга ижобий таъсир кўрсатгани аниқ.

- Янги клубда ва Россия чемпионатида ўз олдингизга қандай мақсадларни қўйдингиз?

- Маълум бир мақсадсиз футболчига ўйнаш қийин. Менинг катта режаларим ва мақсадларим бор, уларни босқичма-босқич, қадам-бақадам амалга ошираман.

- "Андижон"нинг ўйинларини кузатиб борасизми?

- Ҳа, албатта, кузатаман. Клуб учун қайғуряпман. Умид қиламанки, улар Ўзбекистон кубогини қўлга киритишади.

- Фаолиятингизни кузатишда давом этаётган ўзбек мухлисларига тилакларингиз?

- Менга ғамхўрлик қилаётган барчага раҳмат айтмоқчиман. Мен буни ҳис қиламан ва бу мени ишлашни давом эттиришга ундайди.Мени қўллаб-қувватлаётган ва ғамхўрлик қилаётган оилам ва яқинларимга ҳам раҳмат айтмоқчиман.


Эмиль Бекмуҳамедов суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика