Шамил Ярулин: “Ғайрат - шижоат, дадиллик, тезкорлик ва адолат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин”
27 июн 2020 14:40
Янгиликлар
Шамил Ярулин: “Ғайрат - шижоат, дадиллик, тезкорлик ва адолат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин”
- Бугунги кунда жамиятимизнинг ҳеч бир соҳасини, ҳаётимизнинг бирор бир жабҳасини ҳам журналистикасиз тасаввур қилиб бўлмайди. Спорт, шу жумладан футбол ҳам бундан мустасно эмас. Миллионлар ўйинида, юракларни қувончу ҳаяжонларга тўлдирувчи лаҳзалар, зафарли юришлар, ғалабали онларни курраи заминимизнинг миллиард миллиард аҳолисига юқори тезкорлик, ҳаллолик ва айни ҳақиқат тамойиллари асосида етказиб берилишида, соҳанинг муваффақиятларию ўз ечимини кутаётган долзарб масалаларини тарғибот-ташқивот қилинишида ОАВ ходимларининг ҳиссаси беқиёсдир. Шу муносабат билан Ўзбекистон Биринчилиги ПРО-Лига баҳсларида иштирок этаётган “Шўртан” ПФК раҳбарияти, ходимлари, мураббийлари ва футболчилари номидан шу соҳада фидоийлик билан қалам тебратиб, меҳнат қилиб келаётган дўстларимизни табриклаймиз. Оилавий бахт, тинчлик хотиржамлик, ижодий баркамоллик ва юксак парвозлар тилаймиз. “Ғайрат-шижоат, дадиллик, тезкорлик, шаффофлик ва адолат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин”, деб қоламиз. Яна бир бор байрам муборак!

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар