UZ

Сўнгги янгиликлар

16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  5 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  0 15:25Суперлига. "Нефтчи" – "Қизилқум". Таркиблар маълум  10 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  16 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  4 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  3 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  68 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  21 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  2 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  3 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  3 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  3

Шамил Ярулин: “Ғайрат - шижоат, дадиллик, тезкорлик ва адолат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин” Янгиликлар

Шамил Ярулин: “Ғайрат - шижоат, дадиллик, тезкорлик ва адолат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин”

Кўп йиллардан буён футбол соҳасида меҳнат қилиб, фаолияти давомида ОАВ ходимлари билан доимий ҳамкорликни биринчи ўринга қўйиб келаётган инсонлардан бири, “Шўртан” Профессионал футбол клуби Бош менежери Шамил Самигулович Ярулин журналистларнинг касб байрамлари муносабати билан мухтасар табрик фикрларини изҳор қилди:

-     Бугунги кунда жамиятимизнинг ҳеч бир соҳасини, ҳаётимизнинг бирор бир жабҳасини ҳам журналистикасиз тасаввур қилиб бўлмайди. Спорт, шу жумладан футбол ҳам бундан мустасно эмас. Миллионлар ўйинида, юракларни қувончу ҳаяжонларга тўлдирувчи лаҳзалар, зафарли юришлар, ғалабали онларни курраи заминимизнинг миллиард миллиард аҳолисига юқори тезкорлик, ҳаллолик ва айни ҳақиқат тамойиллари асосида етказиб берилишида, соҳанинг муваффақиятларию ўз ечимини кутаётган долзарб масалаларини  тарғибот-ташқивот қилинишида  ОАВ ходимларининг ҳиссаси беқиёсдир. Шу муносабат билан Ўзбекистон Биринчилиги ПРО-Лига баҳсларида иштирок этаётган “Шўртан” ПФК раҳбарияти, ходимлари, мураббийлари ва футболчилари номидан шу соҳада фидоийлик билан қалам тебратиб, меҳнат қилиб келаётган дўстларимизни табриклаймиз. Оилавий бахт, тинчлик хотиржамлик, ижодий баркамоллик ва юксак парвозлар тилаймиз. “Ғайрат-шижоат, дадиллик, тезкорлик, шаффофлик ва адолат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин”, деб қоламиз. Яна бир бор байрам муборак!   


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика