UZ

Сўнгги янгиликлар

08:50УзПФЛ. Ойнинг барча соврини ҳам «Насаф» аъзоларига насиб этди  1 08:36Жалолиддин Машарипов: "Энди ёш футболчи эмасмиз, айрим бир вазиятларда масъулиятни ўз бўйнимизга олиб, вазиятни ўзгартиришимиз керак"  4 08:17Футзал. Жаҳон чемпионлигига даъвогар қўшниларимиз Тошкентга етиб келди  0 07:47ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина ва Бразилияда мағлубият, Уругвай эса дуранг ўйнади  4 07:26Про лига. Бугун иккита учрашув бор  0 07:10ЖЧ-2026 саралаши. БАА - Эрон 0:1, Махаллийлаштирилган ўйинчиларнинг Эронга "тиши ўтмади"  0 02:07ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистонлик ҳакамлар ишлаган ўйинда Япония Баҳрайнга ҳеч қандай имконият қолдирмади  2 02:00Миллатлар лигаси. Нидерландия ва Германия жанговар дуранг қайд этишди, Англия эса ғалаба қозонди  0 00:55Рамосга Жанубий Америкадан таклиф келиб тушди  0 00:27Қирғиз Республикаси устози: "Биз қилган ўзгаришлар рақибга бир қанча ноқулайликлар туғдирди. Бугун уларни хайрон қолдира олдик"  11 00:05Рустам Ашурматов: "Ўзимизга ўзимиз ютқазмасак, бу гуруҳда ҳеч ким бизни мағлуб эта олмайди"  15 23:35Одилжон Ҳамробеков: "Бугун тактика ёки индивидуал маҳорат эвазига эмас, кучли иштиёқ сабабли ғалаба қозондик"  18 23:15ЖЧ-2026 саралаши. Эрон БААни қийинчилик билан мағлуб этди. Ўзбекистон иккинчи турдан кейин тўплар нисбатига кўра биринчи ўринда  51 22:47ЖЧ-2026 саралаши. Иордания Фаластинни, Жанубий Корея Ўмонни мағлубиятга учратди  5 22:39Сречко Катанец Қирғиз Республикасига қарши кечган қийин учрашувдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  32

Шаҳзод Шайманов: “Гайнинг таклифига биноан “Андижон”га келдим” Янгиликлар

Шаҳзод Шайманов: “Гайнинг таклифига биноан “Андижон”га келдим”

“Машъал” клуби тарбияланувчиси Шаҳзод Шайманов яқинда “газчилар” сафини тарк этгани ҳақида хабар бергандик.
 У эндиликда “Андижон” шарафини ҳимоя қилишга яқин турибди.
Марказий ҳимоячи бу ҳақда “СА”га берган интервьюсида айтиб ўтди.

- Шаҳзод, биламизки сиз бунгача “Машъал”да ўйнаб, танилгансиз. Аммо яқинда бу жамоа сафини тарк этишга қарор қилдингиз. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Чиндан ҳам катта футболда ўз йўлимни топиб олишимда “Машъал”нинг ўрни катта. Хабарингиз бўлса керак, бу жамоа йиғинига рақобатни кучайтириш мақсадида бир қатор янги футболчилар таклиф этилиб, синовдан ўтказилмоқда. Бош мураббий Александр Хомяков билан суҳбатлашганимда, унинг тактик қарашларига унчалик ҳам тўғри келмаётганимни билдирди. Шунинг учун бу йил захирада қолиб кетиш эхтимоли юқори бўлишини айтганида, мен ҳам ўз навбатида олдимда бошқа вариантлар турганини маълум қилдим. Шундан сўнг ўзаро келишган холда, “Машъал” билан хайрлашдим.

- Амалда шартнома бормиди?
- Йўқ.

- “Андижон” йиғинига қўшилганингиздан хабаримиз бор. Айтингчи бу клубга ўтишингиз ким билан боғлиқ?
- Жамоа мураббийлар штабида фаолият юритаётган Роберт Гай менинг имкониятларимни яхши билади. Таклиф ҳам айнан Роберт Сергеевичдан чиқди. У киши мени ўз клубига чорлашдан олдин, табиийки бош мураббий Азамат Абдураимов билан маслаҳатлашган бўлиши аниқ.

- “Андижон”дан ташқари қандай вариантларга эга эдингиз?
- Бундан бошқа таклифлар ҳам йўқ эмасди. Келинг айнан қайси жамоалар эканлиги сир бўла қолсин.

- Майли келишдик. У холда айтингчи, “Андижон”нинг таклифи сизни нимаси билан ўзига тортди?
- Жамоанинг ашаддий ишқибозлари борлигини жуда яхши биламан. Бу энг катта сабаблардан бири бўлганлигини айтиб ўтмоқчиман. Трибунаси тўлган стадионда ўйнаш ҳар қандай футболчига учрашув чоғида завқ бағишлайди. Қолаверса юқорида айтиб ўтганимдек, “Андижон”да Роберт Гай ишламоқда. Бу мураббий билан илгари ёшлар терма жамоасида ҳам бирга ишлаганмиз.

- “Машъал”нинг биринчи ва иккинчи йиғинида иштирок этган Шаҳзод Шайманов яқиндагина “Андижон” машғулотларига қўшилиб қандай фарқни сезди?
- Қишки йиғин чоғида барча жамоаларнинг машғулоти деряли бир хил суръатда ўтади. Асосан жисмоний тайёргарлик устида ишлашга тўғри келади. Ўйлайманки “Машъал” ва “Андижон” машғулотлари ўртасида у қадар катта тавофут йўқ.

-  Жорий мавсум “бургутлар” сафида ўйнаш имкониятингизни неча фоизга баҳолайсиз?
- Худо хоҳласа, бу йил “Андижон” учун ўйнашим деярли аниқ. Ўз кучимга ишонаман ва бу ерда ҳам асосий таркибда ўйнашга кўзим етади.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика