UZ

Сўнгги янгиликлар

01:35Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Аланяспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов тўлиқ ўйнади  1 01:31"Бавария" — Германия Суперкубоги соҳиби  0 01:07U-21 биринчилиги. Йовович ва Марушич "Насаф"га гол урди, "Сўғдиёна"дан суперкамбэк, пешқадамдан мағлубият  2 00:39Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимиз чемпионликни ўзимизда сақлаб қолиш"  4 00:37Ла Лига. "Барселона" йирик ғалаба билан бошлади, "Мальорка" биринчи бўлимдаёқ тўққиз киши бўлиб қолганди   49 00:11"Челси" "Милан" ярим ҳимоячисини қўлга киритмоқчи  0 23:57Элдор Мойлиев: "Насаф" ҳимоясини ёриб ўтиш бизга қийин бўлди"  0 23:39БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" меҳмонда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Ғаниев жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди  0 23:31АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вулверхэмптон"ни тор-мор этди, Ҳусанов захирадан ўйинга қўшилди  26 23:30Суперлига. “Навбаҳор” — “Нефтчи” 0:1   1 23:28Вадим Абрамов: "Мухлисларимиз уйдаги ғалабани соғиниб қолишганди"  3 23:14"Навбаҳор"нинг Намангандаги мағлубиятсиз серияси тугади  2 22:51Миржалол Қосимов: "Юриб футбол ўйнайдиган пайтлар ўтиб кетди"  6 22:03"Манчестер Юнайтед" Дания терма жамоаси хавбекини сотиб олмоқчи  2 21:30"Насаф" Қашқадарё дербисида "Шўртан"ни мағлуб этди  23

"Шаҳбоз Умаров, Равшан Ягудин, Одил Аҳмедов ва Антонио Сариоглу ҳақида", - Вадим Абрамов билан суҳбат Янгиликлар

"Шаҳбоз Умаров, Равшан Ягудин, Одил Аҳмедов ва Антонио Сариоглу ҳақида", - Вадим Абрамов билан суҳбат

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов расмий ўйинлар олдидан ўтказиладиган йиғинда иштирок этадиган футболчиларнинг кенгайтирилган таркибини эълон қилди.

Биз терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамовга қўнғироқ қилиб бир қатор саволларга жавоб олдик. 


- Йиғинга чақирилган футболчилар сони жуда ҳам кўплигига эътибор қаратдик...
- Ҳа, рўйхатдан 39 нафар футболчи ўрин олди. Бу кенгайтирилган рўйхат ҳисобланади. Сабаби ҳали расмий ўйинларгача анча вақт бор ва футболчилар жароҳатдан суғурталанишмаган. Мана йиғин бошланмай туриб Остон Ўрунов ва Жасур Яхшибоев жароҳат олишгани маълум бўлди. Яна коронавирус деган нарса бор. Шу боис 39 нафар футболчи Тошкентда кўришни истаган ўйинчилар ҳисобланади.

- Шунда сафарга қанча футболчи олиб кетилади?
- Дубайдаги йиғинга ва Саудия Арабистонига тахминан 28 нафар футболчини олиб кетишни режалаштирганмиз. Сафарда ҳар қандай форс мажор ҳолатга тайёр туришимиз керак.

- Легионерлар қачон йиғинга қўшилишади?
- Кореяда ўйнаётган Ашурматов, Зотеев, Алибоев ва Искандеров каби футболчиларимиз тахминан 30 май куни ихтиёримизга етиб келишади. Чунки у ерда чемпионат давом этмоқда. Элдор Шомуродов эса Италиядан 25 майда келиши кутилмоқда. БААда эса чемпионат якунланди ва улар Тошкентга етиб келишмоқда.

- Рўйхатда қовурғасидаги жароҳати туфайли Ўзбекистонга даволаниш учун қайтиб келган Одил Аҳмедовни ҳам кўрдик...

- Одил Аҳмедовда кичик жароҳат борлиги рост. Бироқ ўйинлар бошлангунга қадар Аҳмедов майдонга тушишга тайёр бўлади деб ўйлайман.

- "Бунёдкор" дарвозабони Равшан Ягудин йиғинга чақирилишини кўпчилик кутмаганди...
- Балки, лекин бу кенгайтирилган рўйхат ва Саудия Арабистонига кимлар кетиши ҳозир аниқ эмас.

- Беларусга бориб келдингиз. Бироқ БАТЭда ажойиб ўйнаётган Шаҳбоз Умаров негадир рўйхатда йўқ.

- Ҳа, Беларусга бордим ва ҳамюртларимиз ўйинларини кузатдим. Шаҳбоз Умаровнинг ҳаракатлари менга маъқул келди, ёш ва интилувчан футболчилиги кўриниб турибди. Лекин ҳозирча уни йиғинга чақирмасликка қарор қилдик. Сабаби у ўйнаётган жойда бизда Жалолиддин Машарипов ва Ҳожимат Эркинов каби футболчилар бор. Умаров келажакда миллий терма жамоада ўйнашига ишонаман.

- Сўнгги савол ўтган йиғиндан олдин терма жамоа штабидан ўрин олган Антонио Сариоглу кетди деган хабарлар чиқди. Бу қанчалик рост?

- Ҳа, бу рост. Антонио терма жамоани тарк этди ва Мирко Йелилич қайтди. Сабаби Мирконинг иш услуби менга кўпроқ маъқул келади. Шу боис раҳбариятдан Йеличични қайтаришларини ўзим сўрадим.


Нарзулла суҳбатлашди

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика