UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  22 01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  2 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  105 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  53 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3

Шаҳбоз Эркинов: "Барқарор ўйин намойиш этиб келаётгани учун "Машъал"ни танладим" Янгиликлар

Шаҳбоз Эркинов: "Барқарор ўйин намойиш этиб келаётгани учун "Машъал"ни танладим"

Ўтган мавсум "Навбаҳор"да ўйнаган Шаҳбоз Эркинов 2016 йилги мавсумни "Машъал"да бошлайди.

"Бунёдкор" - "Машъал" (2:0) учрашувидан сўнг биз ҳужумчининг фикрлари билан қизиқдик.

"Машъал" раҳбарияти менга ўтган мавсум тугагач таклиф билан чиқишганди. Муборак клуби бир неча йилдан буён барқарор ўйин намойиш этиб келаётгани учун шу ерга келишга қарор қилдим. Олдимда 3-4та вариант бор эди. Ўйлаб кўриб "Машъал"ни танладим", - дейди Эркинов. 


- Орада Малайзияга ҳам бориб келдингиз...

- Ҳа тўғри, Малайзияга бориб келганим рос. Бироқ у ерга жисмонан тайёр бўлмаган ҳолда боргандим, шу боис қайтишга тўғри келди. Клубда қолишим мумкин эди, аммо февралгача кутишим керак эди. Бу вариант менга маъқул келмади.  


- "Машъал" жамоаси сизни қандай кутиб олди? Рақобатга тайёрмисиз?

- Клуб мени яхши кутиб олди. Бир қатор футболчилар билан аввалдан танишмиз. Бу борада муаммо бўлгани йўқ. Албатта, рақобатга тайёрман. Бу ўсишга ёрдам беради. Таркибда ёш ҳужумчилар кўп, уларнинг қандай ишлаётганини кўриб турибман. 


- Бахтиёр Ашурматов кетгани учунгина "Навбаҳор"дан кетдингизми?

- Бу ҳам сабаблардан бири бўлди. Аммо шу йил 90 фоизга "Навбаҳор"дан кетишим аниқ эди. Ишонсангиз клубнинг футболчилардан ҳамон қарзи мавжуд. "Лочинлар" сафига янги мураббий келди, янги жамоа шаклланмоқда. Шу боис кетишга қарор қилдим.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика