UZ

Сўнгги янгиликлар

10:04"Интер Майами"нинг Албанинг ўрнига "Реал"нинг собиқ футболчини олиб келмоқчи  0 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  3 09:17Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  0 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  0 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  2 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  5 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  16 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  2 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  3 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  8 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1

“Севинч” кубок учун курашни ғалаба билан бошлади Янгиликлар

“Севинч” кубок учун курашни ғалаба билан бошлади

Теглар :  Севинч
“Севинч” жамоаси бугун XV Ўзбекистон кубогининг дастлабки босқич учрашувида майдонга тушди.

Жамоамиз рақиби Ўзбекистон биринчилиги пешқадами  - Термизнинг “ТерДУ Сурхан” жамоаси бўлди.Бугунги учрашувни олий лига пешқадами ва биринчилик пешқадамлари ўртасидаги баҳс дея, аташ мумкин эди. Чунки, Термизлик футболчи қизлар мана бир неча йилдирки, Ўзбекистон Биринчилигида етакчи жамоалардан бўлиб келишмоқда. Айни пайтда ҳам улар биринчиликнинг 3-туридан сўнг турнир жадвалида пешқадам бўлиб туришибди.

Учрашув кутилганидек жамоамизнинг ташаббуси билан бошланди. Ўйинчиларимиз учрашув бошиданоқ майдондаги устунликни ўз қўлларига олишди. Тажриба борасидаги футболчиларимизнинг рақибларига нисбатан анча кучлилиги ҳисобда ҳам акс эта бошлади.

Учрашувдаги ҳисоб  6-дақиқасидаёқ жамоамиз томонидан очилди. Шундан сўнг футболчи қизларимиз кетма-кет рақиб дарвозасини яна олти марта ишғол қилишди. Биринчи бўлим  7:0 ҳисобида жамоамиз фойдасига ҳал бўлди.

Биринчи бўлимдаги жамоамиз  голларига Нилуфар Қудратова (3),  Феруза Турдибоева (2), Шахзода Жамолова (1) ва Саида Хандамовалар муаллифлик қилишди.

Иккинчи бўлим бошида мураббийларимиз захирадаги ўйинчиларимизга ҳам имкон беришди. Уларнинг майдонга тушиши ҳам албатта ўйин суръатини ошириб юборди.  Иккинчи бўлим ҳам жамоамиз устунлигида давом этди. Футболчиларимиз рақиб давозасига яна тўртта гол киритишди. Голларга Феруза Турдибоева (1), Маҳлиё Сарикова (2) ва Эльвина Аблякимовалар муаллифлик қилишди.

Учрашувнинг қолган дақиқаларида футболчиларимиз кўпроқ ўзларида тўпни сақлаб туришиб, ўйин тизгинини бошқариб туришди.

Шундай қилиб, олий лига ва қуйи лига пешқадамлари ўртасидаги учрашув йирик 11:0 ҳисобида жамоамиз ғалабаси билан якунланди. Бу ғалаба жамоамиз учун шубҳасиз кейинги босқич тақдирини ҳал қилиб берди.

XV Ўзбекистон Кубоги, дастлабки босқич

“Севинч” (Қарши) – “ТерДУ Сурхан” (Термиз) 11:0 (7:0).  74 томошабин.

17.08.2016. “Геолог” стадиони

Бош ҳакам:
Жасур Қудратов (Самарқанд)

Ёрдамчи ҳакамлар: Олимжон Абдухалимов (Навоий), Маржона Раҳматқулова (Шахрисабз)

Захира ҳаками: Ҳуснора Жумаева (Қарши).

Назоратчи: Махмуд Шарипов (Бухоро).

Гол: Нилуфар Қудратова 6′-1:0, 19′-3:0, 37′-5:0,  Феруза Турдибоева, 12′-2:0, 28′-4:0, 48′-9:0,  Шахзода Жамолова, 39′-6:0, Саида Хандамова, 40′-7:0, Маҳлиё Сарикова, 47′-8:0, 59′-10:0, Эльвина Аблякимова, 67′-11:0.

“Севинч”: 1.Ольга Кахарова (16.Матлуба Абдурасулова 27, 12.Лайло Тилавова 52), 18.Шохида Тожиддинова, 8.Камола Рискиева, 25.Мафтуна Жамолова (27.Шодия Тошева 46), 19.Саида Хандамова, 7.Феруза Турдибоева, 9.Маҳлиё Сарикова (с), 20.Зумрат Назарова ( 17.Танзиля Зарбиева 46), 55.Эльвина Аблякимова, 77.Нилуфар Қудратова (37.Малика Бурханова 46).
 
“ТерДУ Сурхан”: 23.Cарвиноз Эргашева, 5.Шахзода Холиқова (3.Камола Камолова 29), 6.Мадинва Халилова, 7.Нилуфар Муродова, 8.Сайёра Жонибоева, 9.Мунира Аллаёрова, 10.Моҳигул Бахтиёрова (с), 11.Дилафрўз Тошпўлатова, 13.Муниса Турдиқулова, 14.Динора Мейлиева, 15.Ирода Ғуломова (4.Анора Абдураҳимова 47).
Захира: Сарвинос Эргашева, 22.Сабрина Собиржонова, 12.Зулфия Абдиева, 18.Нигора Хурсанова,  19.Ноза Омонтурдиева, 23.Шафоат Мардиева.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика