"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!

Mirjalol Normatov
31 авг 2025, 22:55
"Севинч" ОЧЛ саралашидан муваффақиятли ўтди.

Қашқадарё жамоаси бугун Таиланднинг "Коллеж оф Эйшн Сколарс" жамоасига қарши баҳс олиб борди. Ўйин олдидан иккала жамоада ҳам 6 тадан очко бор эди ва ким ғалаба қозонса, ўша ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритарди.

Учрашувда "Севинч" 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Шу орқали "Севинч" ўз тарихида илк марта ОЧЛ гуруҳ босқичида ўйнайдиган бўлди.

"Коллеж оф Эйшн Сколарс" - "Севинч" 1:2

Гол: Д. Ҳабибуллаева (24, 0:1), Л. Карачик (47, 0:2), О. Ваеннгоен (90+4, 1:2).

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia