"Севилья" допинг туфайли дисквалификация қилинмаса, Мудрикни ижарага олиши мумкин. Украиналик мелдоний учун 4 йилга четлатилиши мумкин

Omonjon To`xtamirzayev
25 мар 2025, 19:55
"Севилья" украиналик Михаил Мудрикни "Челси"дан ижарага олиши мумкин.

Вингер допинг таҳлили ижобий чиққани учун футболдан вақтинча четлатилган. Хабар қилинишича, ноябрь ойида терма жамоадаги ўйинидан кейин Мудрикда мелдоний аниқланган - шундан бери у майдонга тушмаяпти.

Агар B допинг-пробаси ҳам ижобий натижа берса, саботаж ёки тест баённомасида хатолик исботланмаса, у 4 йилга дисквалификация қилиниши мумкин.

"Севилья" вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда ва агар у оқланса ёки дисквалификация муддати бир неча ойга қисқартирилса, вингерни ижарага олишни кутмоқда.

Мудрик жорий мавсум "Челси" сафида АПЛда 7та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Diario Sport