UZ

Сўнгги янгиликлар

00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  0 00:10ПСЖ — "Марсель". Таркиблар маълум  1 00:07"Валенсия" — "Реал". Таркиблар маълум  3 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  2 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:47"Ювентус" — "Лацио". Таркиблар маълум  0 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  132 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  7 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  5 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1

Серхио Агуэро "Барселона"ни судга берди Янгиликлар

Серхио Агуэро "Барселона"ни судга берди

Футболчи клубдан 3 млн евро талаб қилмоқда.

"Барселона" клуби собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро клуб унга 3 млн евро тўлаши керак деб ҳисобламоқда. 

Агуэро 2021 йил "Ман Сити" билан шартномаси тугаллангач, "Барселона"га ўтади ва каталонлар билан 2 йиллик шартнома имзолайди. "Барселона" таркибида ҳаммаси бўлиб 5 та ўйин ўтказган футболчи юрагидаги муаммо сабаб футболчилик фаолиятини якунлайди.

Серхио Агуэро ўшанда клуб унга биринчи мавсум учун маошларни тўлаши кераклигини маълум қилганди. Ҳужумчи шартномадаги иккинчи мавсум учун ҳеч нарса сўрамаслиги, унга фақат биринчи мавсум учун 3 млн евро тўланиши кераклигини қўшимча қилган. 

"Барселона" ўшанда футболчининг талабига рози бўлганди, бироқ бу суммани суғурта компанияси орқали футболчига тўлаб бермоқчи эди. Бироқ, суғурта компанияси бу тўловни амалга оширишни рад этди. Компания сабаб қилиб Агуэро юрагидаги муаммони "Барса"га келмасдан туриб орттирганини кўрсатган. Шу тариқа томонлар келиша олишмади. 

"Барселона" 3 млн еврони тўламагандан сўнг Серхио Агуэро клубни судга берди. Футболчининг ўзи судга қадар келишиб олишга қарши эмас. Ҳозирда суд жараёнлари бошланганича йўқ, собиқ футболчи ушбу низони ортиқча шов-шувларсиз ҳал қилишдан умидвор.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика