UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15Корея К2-лигаси. "Сеонгнам" сафарда камбэк қайд этди, Икром Алибоев эса...  0 19:00Суперлига. "Нефтчи" — "Андижон" 0:1 (Матнли трансляция)  4 19:00ҚПЛ. Йўлдошев ва "Қайрат" "Женис" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 18:51Суперлига. "Сўғдиёна" — "Навбаҳор" 0:0 (матнли трансляция)  9 18:22"Сўғдиёна" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  2 18:18"Нефтчи" — "Андижон". Таркиблар маълум  6 17:44Неймар "Ал Ҳилол"нинг чемпионлигидан сўнг мухлисларга мурожаат қилди  9 17:19ПРЕВЬЮ. Бабаян бу сафар Бошковични мағлуб эта оладими?  14 17:12Анчелотти 2022 йил "Реал" чемпионлик парадидаги тамаки ва кўзойнак билан тушган суратини такрорлади  8 16:34"Хольштайн" ўз тарихида илк бор Бундеслигада иштирок этади  8 16:01Кроос "Реал"да яна бир йил қоладими?  1 15:37Бортида Отабек Шукуров бўлган самолётни чақмоқ урди  4 15:15"Барселона" ёзда Роберт Левандовски билан хайрлашадими?  3 14:44"Реал"нинг 2025 йилнинг ёзидаги бош мақсади маълум  12 14:18"Реал"га клуб базасида Ла Лига чемпионлик кубогини топширишди. Жамоа бугун 36-титулини нишонлайди  8

Сервер Жепаров: "Чемпион аввалгидек олдиндан аниқ эмас. АГМКдан кўп нарса кутяпман" Янгиликлар

Сервер Жепаров: "Чемпион аввалгидек олдиндан аниқ эмас. АГМКдан кўп нарса кутяпман"

Суперлига клубларининг Туркияда олиб бораётган йиғинларида бир қатор ўзбекистонлик ва бошқа мутахассислар ҳам кўриниш бермоқда.

Куни кеча Сервер Жепаров "Навбаҳор" - "Қайрат" учрашувини бевосита стадиондан томоша қилди. Суҳбатдошимиздан жорий йилги чемпионат, терма жамоамиздаги сўнгги йиллардаги пасайиш ва бошқа саволларга жавоб олдик. 

- Сервер Решатович келинг дастлаб нейтрал шахс сифатида Суперлига қуръаси ҳақидаги фикрларингизни билдирсангиз. Илк турда қандай тўқнашувларни кутган эдингиз?

- Қуръа одатдагидек ўтди. Барча жамоалар мавсум давомида кимга қарши ва қачон ўйнашларини билиб олишди. Ҳар доим биринчи тур қизиқарли кечади. Чунки ҳамма катта футболни соғинган, катта иштиёқ билан майдонга чиқишади. 

- Биринчи турда шиддатли ўтиши кутилаётган ўйинлар сони оз эмас. Шахсан сиз учун қайси учрашув қизиқарли ўтади?

- Қолган учрашувлардан қолишмаган ҳолда "Қизилқум" - "Локомотив" ўйин жиҳатдан қизиқарлилиги йўқотмаган. Икки жамоада ҳам янги мураббий иш бошлаган. Бошқача тактика ва услубларни кўришимиз мумкин. 

- Айни пайтда гувоҳ бўлиб турганингиздек 3та жамоадан ташқари қолган клублар Анталияда тайёргарликни олиб боряпти. Бу 2022 йилги мавсумдан кўп нарса кутишимизни англатадими?

- Албатта. Боиси кўп жамоалар тенг кучга эга. Олдингидек мавсум бошланмасдан чемпион номини аниқ айта олмайсиз. Мисол учун "Пахтакор"ни олдиндан олтин медаль олишини айтишарди. Ҳозир ҳеч ким билмайди. 5-6 жамоа ўз барча томонлама ўз ҳолатини яхшилаб олган. 2022 йилда АГМКдан кўп нарса кутмоқдаман. Улар анчадан бери бирга. Охирги икки йилда барқарорликка эриша олди. Ким яхши тайёргарлик кўрса, ўша ғалаба қозонади. 

- Саволим бугунги авлод ҳақида. Нима деб ўйлайсиз яхши футболчи чиқмаяптими ёки уларни тарбиялайдиган мураббийларми?

- Ҳар бир авлодни ўзининг кучли ва кучсиз томонлари бор. Фикримча, бизнинг даврда мутахассислар кўп эди. Ҳозир нимагадир йўқ. Кузата туриб шундай ўйлайди одам. 

- Ўзбекистон терма жамоасининг охирги йиллардаги муваффақиятсизликларидан хабардорсиз. Ҳар доим нимадир етишмайди. Бу сафарги хатодан қандай хулоса чиқариш мумкин?

- Нафақат бизда, балки бундай ҳолат бошқа давлатларда ҳам кузатилмоқда. Футбол бир кундан иборат эмас. Унинг ривожланиши йилларга бориб тақалади. Демак қаердадир ниманидир унутиб қолдиряпмиз. 

- Балки Сречко Катанец бизга армон бўлиб қолаётган Жаҳон чемпионатига олиб чиқиши мумкиндир...

- Ушбу мураббий билан яқиндан суҳбатлашдим. Кучли мутахассис, деб ўйлайман. Катанец жуда тўғри гапларни айтмоқда. Шароит яратиб берадиган раҳбарият, мамлакатдаги футбол даражаси, мураббийнинг кўрсатмаларини тушунадиган футболчиларга ҳам боғлиқлик жойи бор. Барчаси занжирга ўхшаган нарса.

Абдулазиз Искандаров 

Анталия, Туркия

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика