Сержи Роберто маоши камайган ҳолда "Барса" билан шартномасини узайтиришга яқин

Alisher
9 сен 2021, 17:38
"Барселона" ҳимоячиси Сержи Роберто маоши камайган ҳолда каталонияликлар билан шартномасини узайтиришга яқин.

Испаниялик футболчининг амалдаги шартномаси ушбу мавсум сўнггида якунига етади. Испаниялик сешанба куни клуб билан музокараларнинг янги босқичини ўтказди.

"Барса" президенти Жоан Лапортанинг қайд этишича, Роберто билан келишув деярли тайёр ва сешанба куни якуний келишувга эришиш учун яна бир қадам ташланди.

"Бизнинг қаҳрамонларимиз бор: Жерар Пике, Жорди Альба, Сержи Бускетс ва биз энди Сержи Роберто билан якунлаймиз", - дейди Лапорта.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo