UZ

Сўнгги янгиликлар

07:34Суперлига. Бугун мавсумнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  2 02:37Франция. "Ланс" сафарда "Реймс"ни мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  14 02:02Туркия чемпионати. "Сивасспор" мағлуб бўлди, Турғунбоев захирадан майдонга тушди  1 01:11Ханс-Дитер Флик "Барселона"нинг 125 йиллик юбилейи ҳақида: "Клубдан-да юқорироқ"  2 00:33Расман: Руд ван Нистелрой - "Лестер" бош мураббийи!  1 00:07"Ланс" арманистонлик ҳимоячини трансфер қилмоқчи  4 23:51Франция. "Реймс" - "Ланс". Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  5 23:08Йилнинг энг яхшиларини ким аниқлайди?  3 22:47Пеп Гвардиола: "Тезда қайтамиз, кўнглим сезяпти"  8 22:22Де Брюйне ёзда "Сити"дан кетади, унга бир талай харидорлар бор  4 21:44Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан ишончли ғалаба, Роналдудан дубль!  50 21:13Туркия. Турғунбоев "Антальяспор" - "Сивасспор" баҳсини захирада бошлайди  0 20:47Ортиқхўжаев истаган "Пахтакор" шуми?  15 20:21"Энг зўр-2024". Йилнинг энг яхши футболчиси ким бўлади?  46 20:11"Энг зўр-2024". Йилнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  8

Сергей Арсланов пенальти нима сабабдан лотерея эмаслигини тушунтирди Янгиликлар

Сергей Арсланов пенальти нима сабабдан лотерея эмаслигини тушунтирди

Coca Cola Суперлигаси 23-тури доирасида "Навбаҳор"дан учралган мағлубиятдан кейин "Сурхон" бош мураббийи Сергей Арсланов фикрларини билдириб ўтди.


- Барчага ҳайрли кеч. Аламли мағлубиятга учрадик. Барчаси ўз қўлимизда эди. Сўнгги дақиқагача ҳисобни ушлаб туришимиз мумкин бўлганди. Бироқ буни уддалашнинг иложи бўлмади. "Навбаҳор"ни навбатдаги ғалабаси билан табриклайман, улар ўз мақсадлари йўлида олдинга яна бир қадам ташлашди. 

- Остон Ўрунов майдонга тушганидан кейин "Сурхон" ҳимоячиларида у ва Жамшид Искандеровга қаршилик кўрсатиш коеффициенти тушиб кетди ёки бошқача қилиб айтганда ҳимоячилар ушбу футболчиларга эркин ҳудудларни бериб қўйди. Бу ҳимоячиларнинг тажрибасизлигидан далолатми ёки ҳали бирорта жамоа Искандеров-Ўрунов боғламига даво топа олмаяптими?

- Қизиқарли савол учун раҳмат. Айтишим керакки, Ўрунов ва Искандеров айни дамда Ўзбекистондаги энг яхши ижрочилар бўлиб туришибди. Шундай футболчилар доимо жамоасини ўз ортидан эргаштиришади. Шунингдек, ушбу футболчиларга қарши ўйнаш ҳам жуда қийин. Ҳа, баъзида шундай футболчилардан масофа сақлаш талаб қилинади. Масалан, Остон жуда яхши техника соҳиби эканлигини яхши биламиз. Искандеров эса ҳудудларни кўра олиши ва ундан фойдаланиши, майдонни яхши кўриши ва ҳар бир вазиятга яхши баҳо бера олиши каби сифатлари бор. Терма жамоа футболчилари эканлигини инобатга олсак, уларга қарши ўйнаш жуда қийин бўлади. Улар майдонга тушишди ва буни исботлашди. Остон иккинчи марта захирадан майдонга тушиб, жамоасини қийин вазиятдан олиб чиқиб кетди. Бу эса Остонда тажриба жуда катта эканлигини билдиради.

- Ушбу футболчига қарши персонал кимнидир бириктирса бўлмасмиди?

- Ҳозирги футболда персонал футбол ўйнаш жуда қийин. Аралаш услубда ҳимояланса бўлади. Бундай ҳолатда эса шунчаки улардан тўпни олиб, футбол ўйнашига имконият бермаслик керак деб ҳисоблайман. Афсуски, биз шундай имконият бердик. Ҳудуд борми, демак, футболчида қарор чиқариш учун имконият бор. Бу ерда футболчининг ҳудудларини ёпиб қўйиш керак эди ҳолос.

- Сўнгги дақиқадаги пенальтини тепган футболчи бунга руҳан тайёр бўлмаганмиди?

- Савол йўлида ўзингиз жавобини бердингиз. Бу ўйиннинг энг эътиборли вазияти, бундай паллада футболчининг руҳий ҳолати асосий ўринга чиқади. Сўнгги дақиқа бўлгани учун унча-мунча футболчи масъулиятни бўйнига олмайди. Мен ҳеч қачон пенальтини лотерея деб ҳисобламаганман. Лотереяда ютуқнинг чиқиши Сизга боғлиқ бўлмайди. Пенальтини ўзим тепаман, тўпни ўзим ушлайман ва бирор йўналишга зарба бераман. Шунингдек, бунинг гол бўлиши қарама-қарши томонга ҳам боғлиқ. Бундай ҳолат бўлиб туради, ҳеч қиси йўқ. Бу даврдан ўтиб олиш керак.

- "Сурхон"да пенальти тепадиган асосий футболчи борми ёки мураббийлар айтган футболчи тепадими?

- У ишонч билан ўзим тепаман деди. Мураббийлар штаби эса бу ҳолатга йўқ демайди. Бўлган иш учун уни ҳам, жамоани ҳам айблаб ўтирмаймиз.

- Балки дарвозабон фактори ҳам сабаб бўлгандир?

- Албатта, албатта! Дарвозабон Ўзбекистон миллий термасининг асосий посбони. У учрашувнинг асосий қаҳрамонларидан бири, сўнгги дақиқада пенальтини қайтарди. У бундай ҳолатда руҳан устун бўлиб чиқди.

- Ушбу мавсумда "Сурхон" анчагина яхши ўйнамоқда ва номдор жамоаларга қарши қаршилик кўрсата олмоқда. Бироқ шу йили жамоа уч марта "Навбаҳор"га қарши ўйнаган бўлса, барчасида мағлуб бўлди. Ғалаба учун жамоага нима етишмади?

- Фикрингиз тўғри. Ҳеч бўлмаса учинчи ўйинда рақибга жанг таклиф қилиш учун йигитлар ҳам бугунги кунни кутишди. Жанг таклиф қила олдик, бироқ вазиятлардан фойдаланиш қийин бўлди. Умуман олганда барчаси қўлимизда бўлиб турганида, сўнгги дақиқадаги пенальти тўсиқларни олиб ташлаши мумкин бўлганди. Жамоанинг ёшлигини ҳисобга олсак, тажриба ва тажрибали футболчилар ҳам етишмаган пайтлар бўлди. Футболчилар ўйиндан-ўйинга қўшиб, ривожланиб боришмоқда. Лекин шундай кунлардан ҳам ўтишни билиш керак.

- Жамоанинг биринчи ва иккинчи бўлимдаги ўйинларида баланс йўқолиб қолмаганми?

- Тўғри сезибсиз. Бугун шундай ҳолат бўлди. Айниқса, рақиб жарима майдончасида вазият яратишга келганимизда қийинчиликлар туғилишни бошлади, ҳужумчиларимизга бошқа томондан ёрдам етишмагандек бўлди. Исталган жойда ҳимоядан ҳужумга чиқишда рақиб ҳужумчиларидан ўтиш керак бўлади. Бугунги ҳолатда рақибларнинг шундай пасларидан кейин ҳужумчиларимиз тўпни олиб қўя олишмади. Иккинчи бўлимда эса ўзгаришлар ҳисобига биз тўпга кўпроқ эга бўла бошладик ва ўйинни рақиб ярим майдонига кўчиришни уддаладик. Шу боисдан бизда ҳам вазиятлар яралишни бошлади. Биринчи бўлимда биз айнан олдинда ҳимоячилардан тўпни олиб қўя олмагандик. Айнан шу ҳолатда ўйинимизда дисбаланс юзага келди ва бу жуда ёмон ҳолат бўлди деб айтишим мумкин.

- "Сурхон"да ҳам индивидуал футболчиларнинг ўрни қанчалик?

- Замонавий футболда алоҳида ижрочиларнинг роли беқиёс. Айнан шундай футболчилар ўйиннинг боришини ўзгартириши ёки ҳал қилиб қўйиши ҳам мумкин. Масалан бугун шундай ҳолатни Остон Ўруновда кўрдик. Бизда ҳам масъулиятни бўйнига оладиган, 2-3 рақибига қарши бир ўзи туриб берадиган футболчилар бор. Бироқ уларга ҳали вақт керак. Жумаев, Каримов каби футболчиларга эътибор қаратиш керак. Улар ҳали ёш бўлишларига қарамасдан хавфли нуқталарга кириб боришга чўчишмаяпти. Нима учун тўпни ўзларида ушлаб турмасликлари, рақибларини алдамасликлари керак? Биз шунга имконият беряпмиз. Агарда шу ёшида ўргатиб олмасак, катта бўлса жуда қийин бўлади. Болалар футболида барчасини тўғри йўлга қўйиб, ўзимизни алдамаслигимиз керак. Ҳозирги болалар мураббийлари, умуман олганда ўзимиз ҳам болалардан рақибларини алдамаслигини, пас ўйнаши кераклигини талаб қиламиз. Аммо ундай бўлмаслиги керак. Айнан шундай йўл орқали бизда ҳам ижрочилар ривожланади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика