UZ

Сўнгги янгиликлар

22:48Италия. "Фрозиноне" - "Ювентус". Таркиблар билан танишинг  0 22:13«Женоа» ҳужумчиси Шевченконинг натижасини такрорлади  2 21:53АПЛ. "Арсенал" "Эвертон"ни мағлуб этди  18 21:50Суперлига. "Металлург" Наманганда дуранг ўйнади  179 21:32Андрей Фёдоров: "Футболни схема эмас, футболчилар ўйнайди"  8 21:23Италия. 5-тур. "Рома" мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  6 21:23Миржалол Қосимов: "Дурангга мос ўйин бўлди"  2 21:04ВИДЕО. "Локомотив" - "Бунёдкор" 2:1. Дербидаги голларни томоша қилинг  1 20:48Сарри: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишнинг имкони йўқ"  4 20:23МЮ Смоллингга янги шартнома таклиф қилади  2 20:03Франция. ПСЖ сафарда ғалабага эришди  2 19:55Суперлига. АГМК "Сўғдиёна"га жавобсиз иккита гол урди  11 19:50Суперлига. "Локомотив" дербида "Бунёдкор"ни мағлуб этди  22 19:39Olamsport: Истомин чемпионлик унвонини ҳимоя қила олмайдиган бўлди, андижонлик спортчиларга берилган мукофот пуллари ва бошқа хабарлар  1 19:20АПЛ. "Челси" 6-турга келиб очко йўқотди  10

Сергеев... Янгиликлар

Сергеев...

У ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатининг энг яхши ҳужумчиси бўлганида барчамиз қарсак чалдик.

Сўнгра "Пахтакор" асосий таркибидан жой олди ва тез орада яна қарсаклар оғушида қолди. Барчаси яхши кетаётган бир пайтда Хитойга кетди... Ундан кейин нима бўлганини барчангиз яхши биласиз. Катта босим остида қолди.

Сергеев билан олимпия терма жамоамиз Қатарда муваффақиятсизликка учраганидан кейин чиқишмай қолдим. Чунки ўша ўйиндан кейин қаттиқ танқид қилиб чиққандим. Муваффақиятсизлик ортидан муваффақиятсизлик давом этди.

Лекин уни бугун терма жамоага Бабаян чақирмади! Уни биз катта натижа кутаётган Купер чақирди. Кеча унга тўп келиши билан бўлган ҳуштакбозлик, "увуллаш"лар... Яхшиямки Кариус ўзбекистонлик эмас. "Ливерпул"дан кетишидан олдинги ўйинида мухлислар уни қандай қарсаклар билан кутиб олганини кўрдингизми? Агар унинг ўрнида бошқа дарвозабон бўлганида балки ЕЧЛ кубоги бугун "Ливерпуль" музейида турган бўларди.

Сергеев шу 11 нафар футболчидан бири холос. Бир нарсани тан оладиган пайтимиз келган, бизнинг терма жамоа ўртамиёнага айланиб бўлди. Ўсмирларимиз Афғонистон, Вьетнам каби жамоаларни юта олмаяптилар. Япония ҳеч қачон бизни бу ёшда йирик хисобда мағлубиятга учратмасди. Ҳозир-чи? ОЧЛда гуруҳдан чиқа оляпмизми? Қанчалик оғир бўлмасин бу - факт! Бу бир кунда бўлгани йўқ, давом этяпти.

Кеча фақат Сергеев уйнай олмадими? У эмас ўзини МТЖга ураётган. Гейнрих, Тожиев, Солиевларни унутинг. Шацких, Шквиринларни айтмайман. Пайтида олий лигада голларни қалаштириб ташлаган Мирхолдиршоев, Холмуродов ва Бердиев савиясидаги футболчилар учун МТЖ орзу бўлиб қолганди. Хозир улар савиясидаги ўйинчи йўқ бизда.

Сергеевни МТЖда йўқ деб ҳисоблайлик. Бикмаев 32 ёшда ва Абдухолиқов коляпти. Нагаевни ҳам кўрдик. Равшан Ҳайдаров жамоасида ҳам йўқ МТЖ савиясидаги хужумчи. Масалан, мен хужумчи деганда ҳеч йўғи 3та ўйинда битта гол урадиган футболчини тушунаман ёки голли пас берадиган.

Менинг фикримча, Сергеев ўзига келиб олмагунича терма жамоага чақирмай туриш керак. Чақирилганда эса бир маротаба қўллаб-қувватлаб кўринглар. У гол уришни биладиган хужумчи эди. Пахтакордаги статистикаси чакки эмаслигини кўрганмиз. Оёғига тўп тегмасдан 10 минглаб ишқибоз ҳуштак чалса босим албатта бўлади.

Мен Лобанов ёки Андреевнинг ёнини олмаяпман. Уларнинг ўрнида яхши ўйинчилар кўп. Лекин яхшилаб қарасак, бизда ҳужумчи қолмаганини кўрамиз. Бу захира билан ЖЧ саралаш баҳсларида муваффақият қозониш учун бизга омад зиён қилмасди. Худди шундай Аҳмедов ҳақида фикрдаман. Рашидовнинг ўзига келаётгани хурсанд қилди. Охир-оқибат тўпни йўқотган футболчи уни қайтариб олиш учун ҳаракат қилишни тушуниб етгани қувонтирди кишини.

Аҳмедовни пасларини, тўп ундалигида очилишни эплай олмаётган уйинчиларимизда ҳам айб йўқ. Чунки уларга нима ўргатилган бўлса йиллар давомида шуни бажаришяпти. Ҳеч қачон ҳеч ким ўз савиясидан бир калла сакрай олмайди, бир-икки марта ўхшаб қолмаса. Ёшликда бериладиган билимни 25 ёшда бера олмайсиз. Бу ҳаёт қонуни. ПРО лицензияси бор мураббийларимизнинг икки нафари Европа ПРОси имтиҳонидан ўта олмайди, терма жамоа футболчиларидан нима кутамиз? Жепаров, Хайдаров, Кападзе, Гейнрихларни ҳали кўп эслаймиз. Агар шунча йил давомида тузук футболчи чиққанида фаолиятини тугатишни ният килиб турган Ҳайдаровни яна терма жамоага чақирармидик?

Ўзингизга бир савол беринг, 90-йиллар охири 2012 йилларгача деярли ҳар бир жамоада мухлис севган футболчиси бўларди. Бугун-чи? 10 йилдан кейин бундан-да бадтар бўлмаслиги учун ҳам тизим ишлаб чиқмасак бўлмайди. Тизимни 12-14 ёшли футболчилардан бошламасак Вьетнамни ютсак хурсанд бўладиган савияга тушиб қолишимиз аниқ!

Сергеев ўрнида бўлиб қолишни инсон ўз душманига ҳам раво кўрмаса керак. Купер айтганидек сабр қилишга мажбурмиз, фақат кўникиб колмасак бўлгани.

Н.Юлдашев.

Рейтинг: +69   

Фикрлар

+36   
12 сен 09:07:38
Чин юракдан
И.Сергеевга хеч кимни хусумати йук факат ухам мухлисларни хурмат килиш керак.Ягона мисол Эроннинг хужумчиси С.Азмун мухлисларни эътироз туфайли МТЖдан кетди лойик эмасман хужумчи булишга мендан кучли хужимчи бор экан маънода тарк этди.И.Сергеев Бабаян даврида шу ишни килиши керак эди афсус бундай булмади "мухлисларга кулгим" келади деди холос.
+16   
12 сен 09:04:57
Janob Xechkim
МТЖ футболчиларини хаммасида босим бор, асаблари жойида эмас бунга Одил яққол мисол, барибир Сергеевга бундай қилиш керакмасди, куриниб турганди кеча майдонга тушмасдан узини йуқотиб.... Хуллас Купер бобо айтмоқчи хали анча САБР қилишимизга туғри келади яхши натижага эришмоқчи булсак....
+14   
12 сен 09:25:01
Шухрат Эргашев
Мани шахсий фикрим хакикатдан хам "нармалний уйинчи" колмабди, суперлига клублари мухлислари уз жамоаси уйинчисини термага куришни хохлайди. лекин хаммаси 1 тийин, копейка
+12   
12 сен 09:24:02
FC BARSELONA
Igor Sergeev siz gol urishingiz uchun nima qilish kerak jamoada Xavi Ineista singari o'yinchilar pas berish b kerak.
+11   
12 сен 09:01:03
MEKSIKA-2011
Ҳақ гап!!! Бизда ҳужумчи йўқ!!! олимпия термасидаги Забихилло билан Сидоров ҳам топ ҳужумчи эмас! Уларни тарбияласа балким 1-2 йилда сал кучайиши мумкиндир??? Лекин Шквирин ёки Гейнрих, Бақоев даражасига чиқолмаса керак. Чунки энди кеч бўлди. Улар ҳам 22-23 ёшга кирди! Ҳужумчини тайёрлаш учун менимча 17-18 ёшдан бошлаш керак, агар яна олдинроқдан бўлмаса!!
+9   
12 сен 11:12:57
Икболжон Уринов
Эронга қарши ўйин тугади. Бор-йўғи бир неча йиллик тажрибачамдан келиб чиққан хулосам бор: ҳеч қачон воқеа тугаши ҳамоноқ фикр билдирмайман, бунда ҳиссиётга берилишим катта эҳтимол. Аввал мушоҳада юритиб, кейин билдирилган фикр нисбатан яхшироқ.

1. Биз футбол кўрмоқчи бўлсак, қачонлардир 12-ўйинчи бўлишни ўрганишимиз керак. Игорь Сергеев (яхшими, ёмонми, аҳамияти йўқ) Ўзбекистон термасининг аъзоси. Биз уни шу қадар чиқиштирмаяпмизки, ўзимиз 12-ўйинчи бўлиш у ёқда турсин, жамоамизни бир кишига камайтириб қўйганмиз.

2. Ўзбекистонлик мутахассис Испания, Франция ёки Англия термасида осон ишлаши мумкин (чунки камида 30 маҳаллий футболчини билади). Куперда эса аксинча, у Ўзбекистон ҳақида ҳеч нарса билмайди. Мамлакатда 4 фасл борлигини ҳам шартнома таклиф этилганидан кейин билган. Демак, у ҳали-ҳамон биз билан (футболчилар билан танишяпти).

3. Эктор Купер Нагаев ҳангомасини, Сергеевга нега ҳуштакбозлик бўлаётганини, Санъат Шихов тўп супадиган Бухоро қаерда эканини билмайди. Унда октябрь ойида ҳам шу ҳолат бўлади: Ашурматов билан танишади, Сиддиқовни кўради ва ҳоказо. У ноябрь ойи охирида кўриши мумкин бўлган барча футболчиларни кўриб, танишиб, ҳис қилиб олади.

4. Декабрда Купер ўз хулосасидан келиб чиқиб, таркиб йиғади. Ана ўша таркиб Куперники, у маслаҳатлар, фикрлардан келиб чиқиб эмас, хулосасидан келиб чиқиб футболчи чақиради. Ва декабрь ойида ўз фалсафасини ўзи танлаб олган футболчиларга сингдира бошлайди.

5. Январь ойида Осиё Кубоги старт олади. Ана ўша мусобақада ҳақиқий Купер жамоаси ўйнайди. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Чунки Купер ҳам, ундан зўри ҳам бошида ҳеч нарсага эришмаслиги мумкин. У аввал хато қилади, мантиқни тушуниб олади ва камчиликлари устида ишлайди. Яъни, Осиё Кубогидан олган хулосаси унга ЖЧ-2022 саралашида керак бўлади. Фақатгина шу.

6. Журналистлар, мухлислар Купернинг ишига аралашиш керак эмас, деб бонг уришади. ЎФАда унинг ишига аралашилмаяпти, айтгани қилиб берилмоқда. Унинг ишига эса баъзида ўзимиз аралашиб қўймоқдамиз нега Сергеевни чақирасан ва нега уни туширасан деб.

7. Энг ачинарлиси, биз энди катта йўлга тушган жамоани сўкиб, майдондан чиқиб кетаётган форсларга қарсак чалмоқдамиз. Мен билган Олд Траффорд бундай қилмайди, мен билган Камп Ноуда бундай эмас. Шунинг учун ҳам мухлислар ва футболчилар ўртасидаги қадриятлар уларда чиройли. Улар оғир кунларда қўллаб-қувватлаш нима эканини билишади. Биз эса ҳозирча фақат ғолиб чиққанларни кутиб олишни дўндиряпмиз. Аммо бошида ташвиши бор жамоани ёлғизлаяпмиз.

8. Танқид? Албатта керак. Фикр? Албатта керак. Бизда ОАВ бор, одамларда эса ижтимоий тармоқлар — бемалол. Майдонда эса футболчи мухлисларига кераклигини ҳис қилгани маъқул, шунда мағлуб бўлаверишдан уялади, шунда янада кўпроқ меҳнат қилади, шунда ким учун ўйнаётганини тушунади. Кўп танқидий чиқишлар қилганман, ўйиндан кейин, эртасига, таҳлили билан. Бироқ майдонда 90 дақиқа югурган футболчиларни майдоннинг ўзида “саваламаганман” (ЖЧга чиқолмаганимизда ҳам). Бу уларга жуда ҳам оғир ботади. Эртасига, индинига эса ҳатто улар ҳам танқидни тўғри қабул қилиши мумкин (асосли бўлса).

9. Охирги сўз. ЎФА шу йил ҳисобидан 11 та ўртоқлик ўйини ўтказяпти (сўнгги йиллар билан солиштирса — фантастика). ЎФА кетма-кет 4 та учрашувни ўзимизга олиб келди. Бироқ биз термани қўллаб-қувватлашдан кўра ҳалал бераётганимизни сездириб қўйсак, Купер кейинроқ Туркия, БАА ёки сафар ўйинларини исташи турган гап. Чунки у урда Сергеевга ҳам, қолганларга ҳам ҳуштак чалишмайди, ҳеч кимнинг фикри бўлинмайди, иш кўпаймайди ва бемалол машғулот ўтказиш, хулоса чиқариш, камчиликлар устида ишлаш мумкин бўлади.

Шуларни айтмоқчи бўлдим.
+9   
12 сен 10:12:23
СПАРТАК НАВСЕГДА
Узр. Хозирги комментим билан хеч кимни хафа килгим йук. Термамизда хеч бир уйинчида ватанпарварлик, Ватан учун уйнайдиган футболчини узи булмаса, Эктор Купер тугул, дунёни менман деган мураббийини олиб келсак хам натижа булмайди. Бу уйинчиларимизни даври утиб булди. Одил хам, Виталий Денисов кеча утириб куйди, кучукдай алданиб колди, Отабек умуман футболчи эмас, Санжар Турсунов - ноль,. Хуллас, хаммасига рахмат, энди бу ёгига бошка уйинчиларни териб уйнатиш керак. Осиё кубогига хам ахамият бермай, воз кечиб, янги жамоа килиш керак. Хозирги авлод уйинчиларни БАБАЯН бузиб юборган, узининг фалсафаси билан миясини захарлаб булибти, Падарига минг лаънат уша Бабани. Футболимизни улдирган инсонлар шу МУЗ билан БАБАлар.
+9   
12 сен 09:48:11
Ikram Tadjibaev
Энди юртдошлар кечаги ўйинга аввалги таркибни тушириб яхши қилди тренер. Купер кўрди ким қанақа ўйинчи , хозирги холати қанақа, ҳақиқатан ҳам Ахмедов, Рашидовдан бошқалари термага тортмайди буни бизлар неча йиллардан бери билардик купер ҳам кўрди уларда ғалабага бўлган ишонч йўқ прессинг қилишга жисмоний ҳолати йўқ, бор бўлсада етмайди уларга вақт сарфлаш вақтни йўқотиш деган бўлардим қисқаси ОТЖга Суперлиган ўйинчиларидан саралаб олиб, Ахмедов ва Рашидовни қўшиб вақтни кечиктирмай таёрлаш керак
+7   
12 сен 09:23:44
Хакимали
10 минут охиридан курдим бир касания бн пас берса буладиган жойда 3 4 марта тупга теготи боллар
+7   
12 сен 08:59:44
SARVARBOSS
Қисқаси Сергеев 0000???
Фақат Нестеров , Рашидов, Ахмедов, Шомуродов(70%) тортади холос!!
Энди навбат ОТЖмиз ёшларига ўртоқ КУПЕР!!
+6   
12 сен 09:51:49
Gulmurod Tuhtashov
Одил, Шомуродов , Нестеров, Рашидовдан бошкасини кутига тепиш керак.
+6   
12 сен 09:37:47
Анвар Рахимов
Футболчиларимизда рақиб жарима майдонида Рашидов сингари ҳаракатларни кўпроқ амалга оширганларида ҳисоб бошқача бўларди. Эрон кеча ўйнаган бўлса 60% ўйинга киришди холос. Ҳужумчисиз футбол ўйнаб бўлмаслигини Италия ҳам исботлаб турибди. Сергеев ва Абдухолиқов ҳам кечаги ўйини билан Купер айтганидек жамоавий ўйинни ташкил қилиши қийин. Ростданам ўсмирларга кўпроқ эътиборни қаратиш керак.
+6   
12 сен 09:26:13
Mardonbek Qurbonov
Bitta taklif chet eldan hujumchini mahalliylashtirish kerak misol uchun Germaniya yoki Braziliyadan.
+6   
12 сен 09:22:31
IKROM RO'ZIMURODOV
Bechora Sergeyevga juda ham rahmim keldi..! Bir qancha vaqt avval uni barcha boshiga ko'tarayotgan edi, endi esa... Ochig'i bunday muxlislikdan uyalsak arziydi!
+6   
12 сен 09:05:40
Heraleon
Esimda bundan 4 yillar oldin bir saytdagi yoshi katta muxlis bilan Server djeparov borasida baxslashib qolgandim. U yozgan edi qariya Serverni zudlik bilan termadan xaydab yuborib Jamshid Iskanderovni asosiyda qo'yish kerak chunki Jamshid yaqin 10 yillikda termada tizginni qo'lga oladi degan edi. Mana 4 yil o'tdi xamki o'sha maqtalgan Iskanderov Tizginni ushlash tugul Server erishgan marallarni 100 dan 1 ni xam zabt eta olmadi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Суперлига. "Пахтакор" ўз уйида "Бухоро"ни мағлуб этди Суперлига. "Пахтакор" ўз уйида "Бухоро"ни мағлуб этди
Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Пахтакор" -...  161
Миржалол Қосимов - Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов - Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи
Хабарингиз бор, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси олдига 2020 йилда...  118
Суперлига. "Нефтчи" "Насаф"ни мағлуб этди Суперлига. "Нефтчи" "Насаф"ни мағлуб этди
Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Нефтчи" -...  98
Ўзбекистон кубоги. Ярим финалга қуръа ташланди Ўзбекистон кубоги. Ярим финалга қуръа ташланди
Бугун Ўзбекистон кубоги ярим финал босқичига қуръа ташланди.  86
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг