Сречко Катанец Жаҳон чемпионати олдидан ўзбекистонликларга мурожаат йўллади

Оқил Абдубарноев
13 июн 2026, 12:10
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец 2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан ўзбекистонликларга мурожаат қилди.

"Барча ўзбекистонликларга фақат битта мурожаатим бор: турнирда жамоадан жуда кўп нарса кутманг, чунки бундай миқёсдаги илк мусобақада юқори натижаларга эришиш жуда қийин. Буларнинг барчаси ривожланишнинг бир қисмидир. Сизлардан фақатгина ҳар лаҳзадан завқ олишингизни сўрайман", – деди словениялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Сречко Катанец уч ярим йиллик фаолиятидан сўнг саломатлигидаги муаммолар сабабли Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлиги лавозимини тарк этганди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Dnevnik Mediji