UZ

Сўнгги янгиликлар

21:51Ансу Фати фаолиятини Премьер-лигада давом эттириши мумкин  0 21:41"Металлург" Бранимир Йочич билан шартнома имзолади  2 21:21Назорат ўйини. "Ғазалкент" Анталияда Грузия чемпиони ёшларини мағлуб этди  0 21:06"Ривожланиш Кубоги". Ўзбекистон U-17 Озарбайжонни мағлуб этди  1 20:40Пролига. 2026 йилги мавсумда иштирок этадиган барча 14 жамоа номи маълум бўлди  4 20:22"Қўқон-1912" Адҳамжонов ва Ўздемирни таркибига қўшиб олди  7 20:09ОКМК сербиялик футболчи билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  1 19:58Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчисини "Каттақўрғон"га ижарага берди  2 19:30"Ливерпуль" "Палмейрас" вингерини сотиб олишга яқин  1 19:08Расман: Жасур Яхшибоев — "Локомотив" футболчиси!  11 18:55ПСЖ Дембеле билан можаро фонида Ҳоландга қизиқмоқда  2 18:28Флик кетма-кет икки мағлубиятдан кейин "Барселона" футболчилари билан жиддий суҳбат ўтказди  13 18:006 ёшда ватанни тарк этиш, полиция машинасидаги сайр ҳамда матонали онанинг ўлими ҳақидаги қайғули ҳикоя – "Пахтакор"нинг янги легионери билан танишамиз  6 17:29Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди  1 17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0

Сердар Гелдиев: "Жамоам бугун ўз имконият даражасидан пастроқ ўйнади" Янгиликлар

Сердар Гелдиев: "Жамоам бугун ўз имконият даражасидан пастроқ ўйнади"

Осиё чемпионлар лигаси А гуруҳи 3-тур баҳсидан ўрин олган "Пахтакор" - "Ахал" (3:0) учрашувидан сўнг, Ашхабод клуби бош мураббийи Сердар Гелдиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Бизнинг режамиз бугун иш бермади. Кейинги учрашувларга тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Гуруҳда барча рақиблар билан ўйнадик ва ҳаммани таниб олдик. Энди уларни янада чуқурроқ ўрганиб чиқамиз.

- Ўйинга тайёрлаган режамиз иш бермади дедингиз? Режангиз ҳақида қисқача айтиб бера оласизми, сабаби биринчи таймда жамоангиз ҳимоядан ҳужумга ўтишди муаммога дуч келди. Ҳимоячилар тўпни ўзида кўп ушлаб туришди.

- Биз сафаримиз бошидаёқ муаммога дуч келдик, йўл кўп кучимизни олиб қўйди. Бугун ҳимояга таяниб ўйнамоқчи эдик. Аммо режамиз ишламади ва голлар ўтказиб юбордик. Яна бугун кўп футболчиларимизнинг ўйини қовушмади. Улар имконият даражасидан пастроқ ўйнашди.

- "Ахал" жамоаси ўз ўйида "Ал-Файҳа"ни мағлуб этди. Кейинги учрашувда "Пахтакор" Туркманистонга боради. "Ахал" кейинги учрашувда "Пахтакор"га муаммо туғдира оладими?

- Ўз ўйимизда дадилроқ ва хотиржамроқ бўламиз. Мухлисларнинг қўз олдида эса футболчилар бугунгидан яхшироқ ўйин намойиш этишларига ишонаман.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика