UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. Аморим Лиccабонда Гвардиоланинг таъзирини берди, "Ливерпуль" "Байер"га имконият қолдирмади  57 03:00ЕЧЛ. "Реал" бу сафар ўз уйида "Милан"га ютқазди  125 01:39"Пахтакор" устунликка эга бўлган, аммо якунда "Ал Райян" ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 01:30ОФК Элит Чемпионлар лигаси. Ғарбий минтақада 4-турдан кейинги ҳолат  0 01:00Элит ОЧЛ. "Ал Насср" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади. Роналдудан гол  24 00:55Аргентина термасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинлари учун қайдномасини эълон қилинди  6 00:35Элит ОЧЛ. Назаровнинг хатоси "Пахтакор"га қимматга тушди  4 00:25АПЛ грандлари "Барселона"нинг 21 ёшли иқтидорига қизиқиб қолишди  14 23:56Юнус Али: "Пахтакор" биринчи бўлимнинг ўзидаёқ интригани йўқ қилиши мумкин эди, аммо..."  6 23:12Камолиддин Тожиев: "Ҳаводан узатилган тўп дарвозамизга кириб кетди. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  29 22:18Суперлига. "Навбаҳор" – "Пахтакор" ва 24-турнинг бошқа учрашувларида қайси ҳакамлар ишлаши аниқ  9 21:50"Қизилқум" ўйинчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди" – Суперлига 23-туридаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди  2 21:15Расман: Крестинин бошчилигидаги "Локомотив" мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  5 20:57ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" узоқ масофадан ўтказиб юборилган гол туфайли ўз майдонида "Ал Райян"га ютқазди  206 20:32Расман: "Бухоро" Суперлига йўлланмасини нақд қилди!  16

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 8-боб (1-қисм) Янгиликлар

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 8-боб (1-қисм)

Афсонавий мураббийнинг автобиографик китобининг ўзбекча таржимасини беришда давом этамиз. Бугун 8-бобнинг биринчи қисми мухлисларимизга тақдим этилади.
“Роналду Кантонадан сўнг “Юнайтед” мухлисларининг энг севимли  ўйинчиси бўлган”

САККИЗИНЧИ БОБ

РОНАЛДУ
Криштиану Роналду мен ишлашга тўғри келган энг истеъдодли ўйинчи эди. Ўз даврида буюк футболчиларни тарбиялаганман, аммо Роналду уларнинг барчасидан устун турган. У билан фақатгина Гиггз ва Скоулзни бир қаторга қўйиш мумкин. Уларни Криштиану билан “Манчестер Юнайтед”да йигирма йил давомида тўп суриб келаётгани туфайли тенглаштириш мумкин. Ушбу ўйинчиларнинг футболдаги ҳаёти бир-бировидан жуда фарқ қиларди.

Сеҳргар Роналду кўп йилдан бери Мадридда ўйнаб келаётганига қарамай, биз унинг жамоадаги ўйинларини фахр билан эслаб тилга оламиз. Барчаси учун ундан миннатдормиз. У 2003 йилдан 2009 йилгача ўтказилган олти мавсумнинг 292 ўйинида 118 маротаба тўп киритишга эришган. Роналду биз билан Чемпионлар лигаси, Англия Кубоги, икки маротаба Лига Кубоги ва уч маротаба Премьер-лига ғолибига айланган. У 2008 йили Москвада бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси финалида “Челси”га қарши ўйинда гол уришга эришган. Бундан бир йил ўтгач эса, у Рим шаҳрида бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси финали доирасида бизни мағлубиятга учратган “Барселона”га қарши ўйинда ҳам гол уриб – жамоамизни тарк этди.



Шу вақт оралиғида биз истъдодли Роналдуни Карингтондаги машғулотлар базасида ҳам, жамоанинг асосий таркибида ҳам кузатдик. Биз Роналдуга ўзи хоҳлангандек ўйинчи бўлишига ёрдам бердик, у бўлса “Юнайтед”га қизиқарли ва ёрқин ўйинни қайтаришга кўмаклашди.

“Реал” уни 80 миллион фунтга сотиб олди, биласизми нега? Флорентино Перес бу билан: “Биз Мадриднинг “Реал” жамоасимиз ва биз катта саҳнада ўйнаймиз” демоқчи бўлди. Улар фақатгина энг яхши футболчиларни сотиб олишга бел боғлаб тўғри қарор қабул қилишди деб ўйлайман.

Клубнинг Пересдан олдинги президенти Рамон Кальдерон – Роналду албатта “Реал”га ўтиши кераклигини таъкидлади. Улар 80 миллион таклиф этишса Криштиану бизни тарк этишидан хабардор эдим. Биз Роналдуга Ди Стефано ва Зидандек ўйинчилар тўп сураётган клуб футболкасини кийиб ўша жамоада тўп суришини рад этишимиз қийин эди. Чунки унинг ўзи “Реал”да ўйнашни чин дилдан истаб турганди. Клубда ўсмирлик пайтида пайдо бўлган Роналду ва бошқа ёш футболчилар билан ишлашнинг кўркамлиги шунда эдики, улар ҳали жаҳон юлдузи саналишмасди, аммо юлдузлик шоҳсупасига эндигина қадам ташлашаётган эди. Улар Криштианудек супер юлдуз даражасига кўтарилганларида эса, мен ҳам Кейруш ҳам ўзимизга саволлар бера бошлардик: “Биз уларни қачонгача ўзимизда ушлаб қола оларканмиз?”



Кейруш қарор қабул қилишда адашмасди. У шундай деб башорат қилганди:

-Алекс сен уни беш йил жамоада сақлаб қола олсанг, бахтли инсонга айланасан. Гапимга қулоқ сол, ҳали ҳеч бир ўн етти ёшар португалиялик футболчи хорижий клубга ўтиб ўша жамоада беш йил қолиб кетган эмас.

Шу сабабли унинг Манчестерда олти мавсум қолишини ўзига хос бонус деб баҳоласак бўлади. Роналду ёрдамида биз еттита совринни қўлга киритдик. Фикримча бу ажойиб келишув бўлди.

Унинг кетиш эҳтимоли аниқ бўлиб улгурганда эса, биз Криштиану билан жентльменлик келишувига эришдик. “Реал” клубига ўтишни орзу қилаётган йигитча билан кўришиб, унга қийидаги гапларни айтиш учун Кейрушнинг Португалиядаги уйига бордим:

-Сен бу йил ҳеч қаерган кетмайсан, айниқса Кальдероннинг бундай баландпарвоз гапидан сўнг. Биламан сен Мадридда ўйнашни истаяпсан, аммо айни пайтда сени уларга сотгандан кўра отиб ташлаганим маъқулроқ.

Бу ҳақда унинг агенти - Жорже Мендешга хабар қилдим.
Мен унинг овозини ўчиришга мажбур этиб тўғри иш қилдим. Мендешга Криштиануни фақатгина Кальдероннинг айтган гаплари учун сотмаслигимни айтдим:



-Агар мен уни сотадиган бўлсам обрўйимдан ва боримдан айриламан. Иш бунгача етиб бормасада, лекин билиб қўй  - ҳаттоки захирада қолиб кетадиган бўлсанг ҳам мен бу йили сени кетишингга йўл қўймайман.

Бўлган воқеани тўлиғича Дэвид Гилга тушунтирдим, сўнг бу хабар Глейзерларгача етиб борди ва фикримча янгилик ҳақида Мадридликлар ҳам хабар топишга улгуришди. Келишувимизнинг баъзи бир қисмлари хабарларда чиқиб кетишидан чўчидик ва бу ҳақда Криштиануни огоҳлантириб қўйдик. Мен уни Мадридликларга бирор хабар етказишига ишонмасдим. Жорже Мендеш – мен ишлашга тўғри келган энг яхши агентлардан бири. У ишини аъло даражада бажарарди ва ҳар бир ўйинчилари ҳақида қайғуриб клублар билан ҳалол ишларди. Мен уни Роналдунинг Испанияга кетишидан хавсираётганини сезиб турардим. Фикримча Мендеш уни ёқотишдан қўрқарди.

Роналдунинг энг ёмон ўйнаган ўйинида ҳам уч-тўртта голга тортадиган вазият ярата олиши мени қойил қолдирарди. Унинг ўтказган барча ўйинини кўриб видео тасмаларни таҳлил қилсангиз, Роналдунинг ҳар бир ўйинда бир нечта голга тортадиган вазиятлар яратганига ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин. Ақл бовар қилмас истеъдодга эга Роналду,  машғулот давомида ҳам тезлиги, бош билан моҳирона ўйнаши ва иккала оёғида ҳам бир хил кучли зарба бера олиши билан бошқарлардан яққол ажралиб турарди.



Фаолиятининг бошида у етарлича айёр ўйинчи эди. Роналду биринчи тарбиясини, футбол – спортдан кўра кўпроқ театрдек бўлган мамлакатда олган. У тез-тез ноўрин танқидлар қўрбонига айланарди. Бироқ вақт ўтиб Криштиану ўзгариб кетди. Танқидчиларга ёқадиган томони – Криштианунинг юқори тезлиги эди. Агар сиз катта тезлик билан югуриб кетаётган ўйинчини бармоғингиз билан бехосдан туртсангиз, у ўзини тутиб туролмай йиқилиб тушиши аниқ. Инсон югураётган пайтда ўз танасини бошқариши қийин ва мувозанатини йўқотиш эҳтимоли жуда катта бўлади. Бундай вазиятларда тезлик ва мувозанатни сақлаб туриш омилига эътибор қилмаслик эса хатога йўл қўйиш билан баробар.

Рад этмайман, фаолиятининг бошида у бироз ўзбошимча эди, бироқ Карлуш унинг истеъдодини тўғри йўлга солиш устида кўп ишлади.

-Сени клубдан ташқаридаги одамлар буюк деб ҳисоблашган тақдирдагина, ҳақиқатдан ҳам буюк футболчи бўлишинг мумкин. Фақатгина жамоа учун буюк футболчи бўлиш етарли эмас, - деди Кейруш ва қўшимча сифатида: - Агар сен тезлигингни бошқариб вақтида тўп узатишни амалга оширсанг, рақиб ўйинчилари ҳаракатларингни олдиндан пайқашлари қийин бўлади. Ана ўшанда сен шубҳасиз буюк футболчига айланасан.

Роналду тўпни ўзида кўп ушлаб туришини рақиб футболчилари яхши билишарди. Лекин 2008-2009 йилги Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида бўлиб ўтган “Арсенал”га қарши ўйинни кўрган бўлсангиз, Криштианунинг ўшандаги ҳатти-ҳаракатларини бир эслаб кўринг-а. Биз қарши ҳужумга отландик, - Роналду товони билан тўпни ажойиб тарзда Пак Чи Сонга етказиб берди ва биз 9 сония ичида рақиб жарима майдончаси ёнига етиб келдик. Айнан мана шу 9 сония қарши ҳужумни гол билан якунланишига замин яратди.

Ушбу ўйин шармандаликдан қутилиб қолиш ва унинг яхши футболчи эканини барчага тушунтириш масаласига нуқта қўйди. Ҳа, айнан шундай, ўз истеъдодини кўз-кўз қилиш барча машҳур футболчиларнинг эҳтиёжи саналади. Роналду “машҳурлик” кетидан югуриш машқларини ҳам қўймади. Уни қанчалик майдонга қулатишлари ва ундан тўпни олиб қўйишларига қарамай шундай дерди: “Сен ҳеч қачон мени ўйиндан чиқариб ташлай олмайсан. Мен - Роналдуман”. У ўзига ишонган ва довюрак ўйинчи эди. Криштиану ўзини шунчалик юқори баҳолардики, кўзларида бутун “Манчестер Юнайтед” унинг истеъдодидан ҳайратланаётгандек кўринарди.

Бошқа футболчилар машқлар давомида унга анча-мунча нарсаларни ўргатишди. Ўшанда Карингтондаги базамизда тўпни ундан олиб қўйишганда, у қўрқинчли овозлар чиқарарди: “А-А-А-А-А!” Ўйинчиларни эса унинг қилиқлари ғазаблантирарди. Лекин бироз муддатдан сўнг у ўзини босиб олди. Унга бераётган тарбиямиз аста секин иш бера бошлади. Роналду ғалати товушлари ва йиқилишлари билан жамоадошларининг ҳурматини қозона олмаслигини тушунди. 2008 йилги “Болтон”га қарши ўйинда Роналдуга нисбатан жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатилгандек туюлди. Аммо у ерда ҳеч қандай қоидабузарлик бўлмаганди. Ўша вазиятда Роналду пенальти ишлашга ҳаракат ҳам қилмаганди, бу ҳакамнинг хатоси эди холос. Ҳимоячи Роналдунинг ёнида турган тўпни қўполлик ишлатмай майдондан ташқари чиқариб юборди, у эса ўз мувозанатини йўқотиб йиқилиб тушди. Ўйин бош ҳаками Роб Стайлз ўша вазиятга нисбатан нотўғри қарор қабул қилди.

Бошқа клубларнинг уни “Юнайтед”дан олдин қўлга киритишлари ҳақидаги гапларга қарамай (“Реал” ва “Арсенал” вакиллари бу ҳақда айтишган эди), уни олишимизга “Спортинг” билан тузган шартномамиз қўл келди. Биз уни кузатиш учун мураббийларимизни жўнатганимизда, бошқа клублар ҳам шундай қилишган экан. 2002 йили Карлуш клубга келгач шундай деганди:

-“Спортинг”да бир ёш йигитча тўп суради. Фикримча уни кўз остимизга олишимиз керак.
-Қайси ўйинчи? – деб сўрадим, чунки уларда бир нечта яхши ўйинчи бор эди.
-Роналду, - деб жавоб берди.



У ҳақда барча маълумотга эга эдик, - ўшанда Криштиану марказий ҳужумда тўп сурарди. Карлуш уни тезроқ жамоага олиб келишимиз учун ҳаракат қилишимиз кераклигини таъкидлади. Чунки у ўзгача футболчи эди. Биз тезда Жим Райанни “Спортинг” машғулотларини кузатиш учун жўнатдик. Қайтиб келгач  у шундай деди:

-Вау, мен шундай ўйинчини кўрдим! У ёшлар жамоасида марказий ҳужумчи вазифасини бажаради, бироқ фикримча ярим ҳимояда унданда фойдалироқ бўлса керак. Мен кутиб турмадим, чунки 17 ёшга тўлганида уни олиб кетиб қолишларини яхши билардим.

Биз вундеркинд ўйинчини олиш бўйича “Спортинг” билан музокараларни бошладик, лекин клуб уни яна икки йилча ўзида олиб қолиш ниятини билдирди. Мен уларга бошқача шартнома таклиф этдим. Унга кўра, Роналду икки йил ўз жамоасига ёрдам бергач Англияга келиб тўғри “МЮ”га қўшилиши керак эди. Таъкидлаб ўтаман, шартнома фақатгина клублар ўртасида тузилди ва ўртада ҳеч қандай агент билан музокара олиб борилмади.

Ўша ёзда Кейруш “Реал”да машғулот олиб бориш учун жўнаб кетди, биз эса Америкага тур уюштирдик. Шу билан биргаликда Хуан Себастьян Верон ва Питер Кеньон ҳам жамоани тарк этишди. Биз “Спортинг” билан Евро-2004 мусобақаси учун қурилган янги майдонда ўйин ўтказишга келишиб олдик.

Ўйин бошланди. Жон О'Ши ўнг қанот ҳимоячиси вазифасида ўйнади. Баъзилар ўша ўйинда Роналду Гари Невиллни “ғачиб” ташлаганини ҳалигача таъкидлашсада, бироқ ҳақиқатда ушбу позицияда Жон О'Ши тўп сурган эди. Роналдунинг биринчи омадли тўп узатишидан сўнг мен О'Шига:

-Худо ҳаққи Шизи, унга яқинроқ ўйна!
Жон нима бўлганини фаҳмлай олмади ва елкаларини қисиб қўйди. Захирада ўтирган ўйинчилар менга шундай дейишарди:

-Босс, бу йигитча жуда зўр ўйнаркан.
Мен эса шундай деб жавоб бердим:

-Хавотирга ўрин йўқ, мен ҳаммасини режалаштириб қўйганман.

Мен бу гапни гўёки ўн йил олдин у билан шартнома тузиб қўйгандек бамайлихотир айтдим. Шундан сўнг мен экипировкалар учун жавобгар Альбертга VIP-ложада ўтирган Кеньонни чақириб келишини буюрдим.

-Бу йигитчани жамоамизга олмагунимизча ҳеч ким бу ердан кетмайди, - дедим Питерга.



-У ҳақиқатдан ҳам шунчалик яхшими? – деб сўради Кеньон.
-Унга қарши ўйиндан сўнг О'Шининг боши қаттиқ оғриб қолди, - деб жавоб бердим. – Уни қўлдан чиқармаслигимиз керак.

Кеньон клуб вакиллари билан учрашгач, Роналду билан учрашув белгиладик. Улар “Реал” Роналду учун 8 миллион фунт беришга тайёрлиги ҳақида огоҳлантиришди.

-Демак биз 9 миллион таклиф этамиз, - дедим.
Роналду агенти билан пастдаги хонада ўтирганида биз унга таклифимиз жиддийлиги ҳақида хабар бердик. Мендешнинг ёнида тўғридан-тўғри шундай дедим:

-Сен ҳар ҳафта ўйнамайсан, бироқ тез орада асосий таркиб ўйинчисига айланасан. Эндигина 17 ёшга тўлганингга заррача шубҳаланмайман. Сени ўйинимиз моделига мослаштириш учун менга бироз вақт керак.

Кейинги куни Криштиану, онаси, опаси, Жорже Мендеш ва адвокати хусусий самолётда Манчестерга учиб келишди. Биз келишувни охиригача етказишимиз шарт бўлгани боис, буни яшин тезлигида амалга оширдик. Ўз вақтида Глазгодан истеъдодларни излардим, уларни топиб жамоага олиб келганимда эса шундай дердим: “ўзинг излаб топган футболчи билан ишлаш ҳар доим мароқли бўлади”.





Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). Кириш

1-боб  (1-қисм)  (2-қисм)

2-боб  (1-қисм), (2-қисм), (3-қисм), (охири)

3-боб (1-қисм), (2-қисм), (охири)
 
4-боб (1-қисм), (2-қисм)

5-боб (1-қисм), (2-қисм)

6-боб (1-қисм), (2-қисм)

7-боб (1-қисм), (2-қисм), (3-қисм)


8-бобнинг навбатдаги қисми яқин кунларда сайтимиздан ўрин олади. "CA"ни кузатиб боринг.


Муродов Миразиз таржимаси.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика