UZ

Сўнгги янгиликлар

00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  2 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  4 00:05Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  32 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  38 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  12 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  2 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 6-боб (2-қисм) Янгиликлар

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 6-боб (2-қисм)

Афсонавий мураббийнинг автобиографик китобининг ўзбекча таржимасини беришда давом этамиз. Бугун 6-бобнинг иккинчи қисми мухлисларимизга тақдим этилади.
Ўтган ўн йилликнинг иккинчи ярмида Гари Невилл жароҳат олишни бошлаганида, Видич ва Эвра кўникиш жараёнини бошларидан ўтказаётган бир пайтда, Фердинанд Эдвин ван дер Сар билан ажойиб жуфтлик ҳосил қилиб, клубнинг асосий ҳимоя кучига айланишган эди. 2006 йилдаги “Блекберн”га қарши ўйинда, уни ҳаттоки марказий ярим ҳимоя позициясига қўйдим. Рио эса Робби Сэвежга қарши якка курашда майдондан четлатилган эди.

Балки бу баъзиларни ҳайратга солиши мумкин, лекин Паллистер ҳам Риодек ажойиб ўйинчи эди. Ажабланарлиси шундаки, унинг тезлиги салгина юқорироқ эди, аммо у фақатгина югуришга қизиқарди. У ҳар доим майдонда қанчалик камроқ вазифани бажарса, шунчалик узини яхши ҳис этиши тўғриси айтарди. Палли машғулотларни рисоладагидек бажар олмасди. Дастлабки 15 дақиқадан сўнг, у секин-аста жарима майдончамизни тарк эта бошларди. Мен Брайан Киддга қараб шундай дердим: “Паллига қара, у – сўлиб бораяпти”.



Тан оламан уша вазиятда уни ўз қўлларим билан ўлдиргим келди!
Бир куни Паллини клубнинг кечки овқатига олиб бормоқчи бўлиб уйига бордим. Уйга кирганимда стол устида турган катта “Кола” ва бир нечта идишдаги ширинликларга кўзим тушди. Буни нарсаларни кўриб, унинг хотинидан сўрадим:

-Хўш, бунисига нима дейсиз?
-Мен ҳеч нарса билмайман, Босс мен унга ҳар доим такрорлайман, аммо у гапимга кирмайди! – деб арз қилди.

Шу онда Паллининг зинадан тушиб келаётгани эшитилди. У ширинликларини текшираётганимни кўриб, ҳаттоки булар уники эмасдек хотинидан сўради:
-Нега сен буларни сотиб олдинг, Мэри?
Мен бунга жавобан шундай дедим:
-Сен очофат ялқовсан, сенга жарима соламан!

Гари, Адонисдек бўлмасада, аммо ажойиб ўйинчи ва яхши йигит эди. У Рио каби тўп узатишларни амалга оширарди ва хоҳлаган пайтида ўз тезлигини ошира оларди. Биз билан ўтказган сўнгги мавсумида, у қош қисмидан жароҳат олди ва қоши ёрилгани унинг ташқи кўринишини бузаётганидан нолирди. Палли ўзини Кэри Грант деб ҳисобларди.



Мен Франц Беккенбауэрдек марказий ҳимояда яхши ҳаракатланадиган, яхши ҳужум бошлай оладиган ёки голли тўп узатишларни амалга ошира оладиган марказий ҳимоячи изламадим. Тезлик ва рақиб ўйинни олдиндан кўра билиш – замонавий футболчи эга бўлиши шарт бўлган хусусиятларга киради. Риода шундай қобилият бўлгани сабабли, уни сотиб олдим. У ажойиб ҳимояланарди ва ҳужум ташкил эта оларди. Ҳимоя унинг биринчи вазифаси бўлсада, Рио ўйиндан руҳланиб ҳужумларни ҳам ташкиллаштириб турарди.

Фаолиятим давомида Фердинанднинг футболдан ташқари бизни хавотирга соладиган бошқа нарсалар билан ҳам шуғулланиб туришига гувоҳ бўлганман. Мен унга ҳар доим, унинг бойларча тушлик ва кечки тадбирлар уюштириши ҳақида хабарлардан эшитавериш жонимга текканлигини айтардим. “Сенга бир гап айтаман: футбол сендан кўра айёрроқ. Уни алдашга уринсанг, бу ҳақда ҳамма хабар топади”.

Бироз бўшашиб қолсанг, дарров тубликка қараб шўнғий бошлайсан. Кичкина клубда бу билинмаслиги мумкин, бироқ “Манчестер Юнайтед”да сенга 76 минг жуфт кўз тикилиб турганда уларни алдаш қийин бўлади. Агар футболдан ташқари шуғулланаётган ишлари унинг профессиональ фаолиятига зарар етказадиган бўлса, жамоада узоқ қолмаслиги ҳақида Риони огоҳлантирдим.



Бироқ тўғрисини айтаман Рио, мен айтган гаплардан тўғри хулоса чиқарди. Биз унинг агенти ва ўзи билан, футболдан ташқари қилаётган барча ишлари ҳақида хабар бериб туриши ҳақида келишиб олдик. Фердинандни овоз ёзиш компаниялари, кино, телевидения ва ҳаттоки журналлар ҳам АҚШга P Diddy – дан интервью олишга таклиф этишаётган эди. Бу ҳақда хабар топгач, Риони ўзидан сўрадим:
- P Diddy сенга марказий ҳимояда янада яхшироқ ўйнашни ўргатмоқчими?

Рио футболдан ташқари ёрқин ҳаётга эга бўлган биринчи футболчи эмасди. Замонавий футболчиларнинг кўпчилиги юлдуз саналишади. Бекхэм каби Рио ҳам шулар қаторига кирарди. Дэвиднинг футболдан ташқари эришган барча ютуқларини – мўжизага қиёсласа бўлади.
Лекин Рио ҳамма ҳаракатларини ҳам машҳурликка эришиш учун қилмас эди. Мисол учун унинг ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда Африкадаги ночор одамлар ва ёш болаларга ёрдам беришини юқори баҳоламай бўлмайди. Биз фақатгина футбол уни шу даражада машҳур юлдуз қилганини унутмаслигини истардик холос. Бироқ баъзилар буни унитиб қўйишди.



Рио ҳар доим футболдан сўнг нима билан шуғулланиши бўйича режалар тузиб юрарди, бу албатта оқилона фикр. Мен ҳам мураббийлик давримда худди шу йўлни босиб ўтганман. Аммо менга бунинг учун P Diddy билан учрашишга ҳеч ҳам тўғри келмаган. “Фаолиятингни якунлаганингдан сўнг, нималар билан шуғулланмоқчисан?”, деган савол ҳар доим бошингда айланиб юради. Футбол ҳаётингдан кетганидан сўнг эса, катта бўшлиқ пайдо бўлади. Бугун Англия Кубоги ва Чемпионлар лигаси финалида ғалаба қозонишинг мумкин, бироқ эртага атрофингда яна жим-житлик ҳукм сура бошлайди. Манашу муаммони олдиндан ўйлаб, ечимини топиш керак. Чунки кейинчалик руҳиятингизда пайдо бўладиган бошлиқни ҳеч қандай сўз тўлдира олмайди. Профессиональ футболчилик фаолиятингизнинг иккинчи қисми, биринчиси каби ёрқин бўлмайди. Ишонаверинг, - чемпионлик учун курашдан олдин ечиниш хонасида содир бўладиган ҳаяжонни ҳеч бир нарсага алишгиз келмайди.

Фаолиятим якунида Рионинг белидаги сурункали касаллиги безовта қила бошлади. 2009 йилги манчестер дербиси ўйинининг ёзилган тасмасини кўра туриб, Крейг Белламининг дарвозамизга урган голини муҳокама қилдик. Ўша ўйинда Фердинанд, аҳволи оғирлашгани сабабли унга яккама якка курашда ютказиб қўйган эди. Агар ушбу вазият икки йил олдин бўлганидами, Рио ҳеч қандай қийинчиликсиз Белламидан тўпни олиб қўйган бўларди. Бошқа бир мисол, - Торрес ҳимоячимиздан тезлик билан ўтиб кетиб, дарвозамизга гол урган эди.



Рио, Фернандони офсайдда қолдириш учун бир қадам олдинга ташлаган ўйин видео тасмасининг ҳаммамиз биргаликда муҳокама қилдик. Бир йил аввал эса у ўз хатосини тўғрилай оларди. Аммо бу ҳолатда Торрес уни елкаси билан туртиб, гол киритди. Олдин Риога нисбата ҳеч ким бундай ҳаракат қила олмасди. Белидаги жароҳат Рионинг ўйинига қаттиқ таъсир қилди.

Рио бошқалардан ўзининг юқори тезлиги билан ажралиб турарди. Бу унинг устун томонларидан бири эди. У жароҳати туфайли бутун қишни ўтказиб юборди, бироқ тузалиб сафга қайтгач, 2009 йилги “Олд Траффорд”да Лига Кубоги доирасида бўлаб ўтган “Манчестер Сити”га қарши ўйинни ажойиб ўтказди.

Фаолиятим сўнгида Рионинг ёшини инобатга олиб, ўйинини ўзгартиришни сўрадим. Назаримда Рио ўз имкониятларини ошириш учун ҳужумчидан бир ёки икки метр орқароқда туриши керак эди. Беш йил олдин Рио ҳужумчиларни ямламай ютарди. Ҳужумчи эндигина дарвоза томон зарба бераман деб турганда, Фердинанд тезлигини оширган ҳолда, унинг орқасидан келиб тўпни олиб қўярди. Аммо кейинчалик Рио бу каби ўйинларни кўрсата олмади. Энди Рио жиноят содир этилишидан олдин жиноят жойига етиб келиши керак эди.



У бир қарорга келди ва бундан ҳеч ҳам хафа бўлмади. Мен унга, унинг ёши ҳозирги жисмоний жиҳатдан бажараётган юкламаларга тўғри келмаслигини тушунтирдим. 2011-2012 мавсумларини Рио жуда зўр ўтказди! Лекин Евро-2012 мусобақасида унинг номи Англия терма жамоаси рўйхатига киритилмагани, уни қаттиқ хафа қилди. Рой Хожсон менда Рио Жон Терри билан ўйнай олармикан деб сўраганида, мен: “Тўғрисини айтсам мен билмайман, буни унинг ўзидан сўранг” деб жавоб берганман.

Яна бир нохуш ҳолат, биз жамоа билан акцияда иштирок этиб, “Kick it Out” ёзувидаги футболкада майдонга тушишга келишиб олганимизда, Рио бу футболкада майдонга тушишни истамаганида юз берди. Рио менга бу ҳақда аввалроқ айтиши керак, чунки у олдиндан акцияга қатнашишимизни яхши биларди. Унинг акаси Антон ва Жон Терри ўртасида расизм руҳидаги келишмовчилик борлиги сабабли, Профессиональ футболчилар ассоциациясига жуда кўп эътирозлари борлигини билардим. Аммо “Челси” ва “КПР” ўртасидаги ўйинда, Террини Антон Фердинандга нисбатан айтган расизм руҳидаги гаплари учун жазолашган бўлишган эди.

Ҳакам Марк Халси Риони расизмга қарши шиорлар ёзилган футболкада майдонга тушмаётгани ҳақида хабар берганида, мен офисда ўтирган эдим. Мен кит-менежеримиз Альберт орқали Фердинандга футболкани кийишини айтдим. Лекин Рио яна рад этди.



Танбеҳларимни эшитиб жим турди, бироқ ўйиндан сўнг Ассоциация расизмга қарши курашиш учун етарлича ҳаракат қилмаётганини таъкидлади. Сўнг мен шундай йўл тутдим: агар расизмга қарши ёзилган шиор остидаги футболкани киймасанг, антирасизм ҳаракатини қўлламаган бўласан. Ассоциациянинг муаммоларини эса унинг ўзи билан ҳал этиш керак. Унинг қарор эса жамоани ҳайратга солди.

Қандай қилиб бир инсон иккинчисини, терисининг ранги учун шунчалик ёмон кўриши мумкинлигини ҳалигача тушуна олмайман.




Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). Кириш

1-боб  (1-қисм)  (2-қисм)

2-боб  (1-қисм), (2-қисм), (3-қисм), (охири)

3-боб (1-қисм), (2-қисм), (охири)
 
4-боб (1-қисм), (2-қисм)

5-боб (1-қисм), (2-қисм)

6-боб (1-қисм)

7-боб яқин кунларда сайтимиздан ўрин олади. "CA"ни кузатиб боринг.


Муродов Миразиз таржимаси.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика