UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  0 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  9 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  18 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  2 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  4 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  3 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  5 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  13 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  31 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  5 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 1-боб (якуни) Янгиликлар

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 1-боб (якуни)

Мен ўзимни кетишга руҳан тайёрлай бошладим. Чунки бу жараённи энди тўхтатиб бўлмасди.

Ўн етти ёшингда кучга тўла бўласан ва оқимга қарши суза оласан, бироқ ёш ўтган сари бунинг иложи бўлмай қолади. Шу сабабли кетганимдан сўнг бўш қолмаслик мақсадида Америкадаги лойиҳалар устида ишлай бошладим. Фаолиятимни тугатганимдан сўнг ҳам ишсиз юришимга шотландча ғурурим йўл қўймасди.

Кетаётганимни клубнинг ишчи гуруҳига айтиш энг қийин ишлардан бири бўлди. Уларга ҳаётимда ўзгаришлар юз бераётганини ва Кэтининг опаси вафот этгани ҳақида гапирганимда уларнинг менга қаратилган ғамли нигоҳи ҳар доим ёдимда сақланиб қолади. Бу ҳолат менинг ички руҳиятимга қаттиқ таъсир қилди.

Кетишим ҳақидаги хабарлар, бу ҳақда расман эълон қилинишидан бир кун олдин ҳақиқий шоу-шувга айланиб кетди. Бу ҳақда ҳали акам Мартинга ҳам гапирмагандим. Бундай қарорга келиш жуда қийин бўлди, чунки ўша пайтда Нью-Йорк фонд биржасида “Юнайтед”нинг акциялари тезда тушиб кетиш хавфи бор эди. Ушбу маълумотнинг клуб ҳудудидан қисман чиқиб кетиши эса мен суянган инсонлар олдида обрўйимнинг йўқолишига сабаб бўларди.

8 май чоршанба куни тонгда бутун мураббийлар штаби видео анализлари хонасида, клуб ишчилари – ошхонада, ўйинчилар эса ечиниш хонасида йиғилишди. Мен у ерга йўл олганимда, расмий сайтимизда аллақачон бу ҳақда қисқача хабар берилганди. Ҳеч кимда уяли алоқа воситалари йўқ эди. Кетишим ҳақидаги маълумотни машғулотлар мажмуасида барчага эълон қилишдан олдин, уларнинг ўзлари бу ҳақда хабарлардан билиб олишларини истамасдим. Аммо шунча миш-мишлардан сўнг улардан кетишим ҳақидаги хабарни яшириб туришдан ҳеч қандай маъно қолмаганди.

Мен ўйинчиларга шундай дедим:

-Ҳеч бирларингиз  қароримдан хафа бўлмайсиз деган умиддаман, чунки кўпчилигингиз қолишимни истаяпти.

Бундай дейишимдан мақсад ўз вақтида Робин ван Перси ва Синдзи Кагавага, клубни ҳали бери тарк этиш ниятим йўқлигини айтган эдим. Ўша вақтда айтган гапим айни ҳақиқат бўлган бўлса-да, лекин начора кетиш вақтим етиб келганди.

-Ҳамма нарса ўзгаради. Рафиқамнинг опасини вафоти энг аянчли даврлардан бири бўлди. Шунингдек, мен ғолиб сифатида фаолиятимни тугатмоқчийдим. Ва мен ғолиб сифатида фаолиятимни тугатяпман ҳам, - дея гапимда давом этдим.

Ўйинчиларнинг кўплари бундан жуда ҳайратланишди.

-Бугунги от пойгасига бориб яхшилаб ҳордиқ чиқаринглар. Пайшанба куни кўришамиз.

Бундан олдин ҳам ўйинчиларга Честерга бориб дам олиб келишлари учун чоршанба куни рухсат берардим. Ҳар бир мухлис бу ҳақда хабардор эди. Бу мен тузган стратегиянинг бир қисми бўлиб, мухлисларнинг ўйинчиларни, мураббийни ҳурмат қилмаган ҳолда, унинг кетар чоғида дам олиб юрибдилар деган хаёлга бормасликлари учун Честерга боришни бир ҳафта олдин режалаштиргандим.

Шундан сўнг мураббийлар штаби хонасига чиқдим ва уларга ўз қароримни эълон қилдим. Ҳамма қарсак чалди.

-Сиздан қутулаётганимиздан хурсандмиз, - дея ҳазиллашиб гапирди баъзилар.

Жамоа ўйинчилари, мураббийларга қараганда кўпроқ ташвишланаётганини сездим.  Улар шоша-пиша турли хил саволлар бера бошлашди: “Янги менежер, эскисига ўхшайдими? Кейинги мавсумда мен улар билан бўламанми?”. Балки менинг ёрдамчиларим: “Бу билан, менинг ҳам фаолиятим тугади деб” ўйлашаётгандир. Уларга кетишим сабаблари ҳақида тушунтиришнинг эмас, балки келажакдаги мақсадларим хусусида маълумот бериш вақти келганди.

Мен тўғри уйга кетишга қарор қилдим, чунки менинг баёнотим ОАВда портлаган бомба каби кўриниш оларди. Шу билан биргаликда маълумот олишга ошиқаётган мухбирлар орасидан ўтмаслик учун Кэррингтонни тарк этмасликни хоҳладим.  

Мен ўз уйимда қамалиб олдим. Адвокатим Жейсон ва Лин, ўз фаолиятимни тугатмоқчи эканлигимни эълон қилганимдан бошлаб, менга хабарлар юбора бошлашди. 15 дақиқа мобайнида менинг котибим томонидан узлуксиз СМС келди. “Нью-Йорк Таймс” билан қўшиб ҳисоблаганда, 38та газета бу хабарни ўзларининг биринчи саҳифасида жойлаштиришди. Буюк Британия матбуотида асосий нашрга қўшимча сифатида 10-12 варақли иловалар чиқди.




Кетишим ҳақидаги хабарлар жуда таъсирчан эди. Авваллари босма нашриётлар билан низолар бўлиб турарди, лекин мен улардан ҳеч қачон хафа бўлмаганман. Мухбирлар доим босим остида бўлишларини биламан: улар интернет, Фейсбук, Твиттер ва бошқа манбалардан тезроқ бўлишлари, бундан ташқари уларни доим назорат қилаётган бош муҳаррирлари борлигидан хабардоман. Бу жудаям қийин иш.

Шунингдек, хабарларни кўплаб бошқа медиа манбаларда ҳам учратиш мумкин эди. Улар фаолиятимда нақадар буюк ишларни амалга оширганимни ҳамда матбуот анжуманида уларга берилаётган ахборотнинг жуда муҳим эканлигини яхши билишарди.  Мен ҳаттоки – фен кўринишидаги торт ва ажойиб қизил вино каби совғани ҳам мамнуният билан қабул қилдим.

“Суонси” билан бўлиб ўтадиган ўйин олдидан майдон дижейи Синатранинг “Менинг йўлим” ва Ната Кингнинг “Унитилмас” қўшиқларини қўйди. Ушбу ўйинда 895та ўтган ўйинлар сингари ўз услубимизда ғалаба қозондик. Рио Фердинанд ўйин сўнггида ғалаба келтирувчи голни киритди. Ўйин якунида нутқ сўзлайман деб ўйламагандим. Менда тайёр ёзилган нутқ йўқ эди. Аммо ўша пайтда раҳбарият, мухлислар ва ўйин тўғрисида гапириб, кимнидир алоҳида ажратиб ўтиш ниятим йўқ эди. Мен шунчаки ўз нутқимни “Манчестер Юнайтед” футбол клубига бағишланди.

Мен мухлисларни янги бош мураббий Дэвид Мойесни қўллаб-қувватлашга чақирдим.

-Фаолиятим давомида оғир кунлар ҳам бўлганини эслатиб ўтмоқчиман. Ўша вақтда клуб менга кўмаклашди. Қийин кунларда ёрдамчиларим ҳамда ўйинчилар менга катта мадад беришди. Шунинг учун сизларнинг ҳозирги вазифангиз янги менежерни қўллаб-қувватлашдан иборат. Бу жуда муҳим.

Дэвид ҳақида маълумот бермаганимда, одамлар “Фергюсон Мойесни мураббийликка номзод сифатида кўрсатаётгани ҳақиқатмикан?” деб савол беришлари аниқ эди. Унга билдирилаётган ишончни оммага намойиш этиш муҳим вазифа эди. Клуб ғалаба қозонишда давом этиши керак эди. Бундай натижага клубнинг ҳар бир вакили интилади. Айни пайтда директорлик лавозимида ишлаяпман ва ҳар бирингиздек мен ҳам клубнинг доимо олға қадам ташлашини истайман. Ҳозирда менда ҳам Бобби Чарльтон каби ўйинни мухлис сифатида томоша қилиш имконияти мавжуд. Чунки Бобби фаолиятида худди шундай қилган эди-да. Ҳойнаҳой сиз Боббини ғалаба қозонган пайтимизда кўргандирсиз, унинг кўзлари қўвончга тўлиб чақнаб кетарди. У ўйиннинг ҳар бир сониясидан лаззатланарди. Мен ҳам у ҳис этган туйғуларни бошимдан ўтказишни хоҳлайман. Европа баҳсларини бевосита томоша қилиш имкониятига эга бўлиб, одамларга “ушбу жамоа билан фахрланаман ва у ҳақиқатдан буюк клуб”, - дея айтгим келади.

Чиқишимнинг сўнггида микрофон олдига Пол Скоулзни етаклаб келдим. Унга бу ҳаракатим ёқмаслигини жуда яхши билардим. Аммо начора, у ҳам фаолиятини тугатишдан олдин ўз фикрларини айтишини хоҳладим. Бундан ташқари, касалликка қарши курашаётган Даррен Флетчерга ҳам омад ва солиқ тилаб қолдим.

Бир неча кундан сўнг аэропортда олдимга қўлида конверт ушлаган бир йигит келиб шундай деди:

-Мана шуни сизга почта орқали жўнатмоқчи эдим.

У ерда Ирландия газетасида келтирилган мақола бор эди. Мазкур мақолада нега мен клубни ҳам, бошқарув услубим сингари тарк этганим айтиб ўтилган эди. “Фергюсонча услуб” деб сарлавҳа келтирган эди мақола муаллифи. Менга мақоланинг ўша қисми жуда ёқди. Бу мақола кўнглимдагидек ёзилган эди ва “Юнайтед”ни бошқарган онларимни эслатди, шу сабабли уни мириқиб ўқидим.

Кетганимдан сўнг Дэвид клубга “Эвертон”даги ёрдамчилари - Стив Раундни, Крис Вудс ва Жимми Ламсденни таклиф қилди. Шу билан бирга у клубнинг мураббийлар штабига Райан Гиггз ва Фил Невиллни киритди. Бундай ҳаракат эса клубнинг олдинги мураббийлари Рене Меленстенни, Майк Феланни ва Эрик Стилни четга суришга сабабчи бўлди. Бу Дэвиднинг қарори эди. Мен унга ёрдамчиларим билан бирга иш юритса яхши бўлишини айтдим, бироқ унинг мураббийлар штабига тўғридан тўғри аралашгим келмади.

Жимми Ламсден кўп йилдан бери Дэвид билан бирга ишлаб келган. Мен уни ҳали Глазгода яшаб юрган давримдан бери яхши танийман. Жимми мендан унчалик узоқ бўлмаган Гована шаҳарчасида туғилган. Мен билан ишлаган мураббийлар ишсиз қолишганидан афсусда эдим, бироқ футболда бу каби ҳолатлар кўп учрайди. Шунга қарамай, барча иш кўнгилдагидек ўтди. Мен мураббийларимга клубни тарк этаётганликларидан афсусда эканлигимни айтдим. Мен билан йигирма йилга яқин ишлаган Майк улардан узр сўрамаслигимни айтди ва мен билан бирга ажойиб даврни бошдан ўтказгани учун миннатдорчилик билдирди.

Хаёлан ортга қараб нафақат ғалабаларимизни, балки мағлубиятларимизни ҳам яхши эслай оламан. Мен уч маротаба Англия Кубоги финалида мағлубиятга учраганман: “Эвертон”га, “Арсенал”га ва “Челси”га. Лига Кубоги финалида эса “Шеффилд Уэнсдэй”, “Астон Вилла”га ва “Ливерпул”га ютқазганман. Бундан ташқари яна икки маротаба Чемпионлар Лигаси финалида “Барселона”дан мағлуб бўлганмиз. Лекин шунга қарамай, “Юнайтед” ҳар доим ўз обрўйини сақлаб қолган ва кейинги мусобақаларда ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган. Мен ҳеч қачон мағлубиятларни унутмайман. 1995 йил Англия Кубоги финали доирасида “Эвертон”га мағлуб бўлганимиздан сўнг мен бир нарсани тушуниб етдим: “Бўлди, бас! Ўзгаришлар даври келди”. Шундан сўнг жамоанинг асосий таркибига кейинчалик “Класс-92” деб ном олган академиянинг ёш футболчиларини жалб эта бошладим. Биз уларни ҳар доим захирада олиб тура олмасдик ахир. Бу ўзгача ўйинчилар гуруҳи эди.

“Юнайтед”нинг мағлубияти ҳар доим турли хилдаги янгиликларга ва кўплаб фикр- мулоҳазаларга сабаб бўларди. Мен ҳеч қачон бирхилликни ёқтирмаганман, шу сабабли таркибда ўзгаришлар бўлиб турган. Финалда учралган мағлубият алами оддий ўйиндан кўра анча кучли бўлади. Айниқса, ўйинни сен бошқараётиб рақиб дарвозаси томон 23 марта зарба берсанг-у, рақиб эса сен томон атиги 2та зарба бериб ёки пенальтилар сериясида сендан ғалабани илиб кетса ич-ичингдан куйинаркансан. Лекин мен ўзимга “Яхшироқ фикрла, бундай ҳолат қайтарилмаслиги учун нимадир қилиш керак”, деган саволлар берардим. Мен ҳар доим оғир вазиятдан чиқиб кетиш ва олдинги ҳолатга қайтишга ҳаракат қилардим. Асосий мақсадим, шу каби ҳолатга тушиб қолсам, ундан қайси йўл билан чиқиб кетиш йўлларини излашдан иборат эди. Мағлубиятдан сўнг энди барчаси тугади деб қўл қовуштириб ўтирмасдим.

Баъзан эса шундай мағлубиятлар кейинчалик катта натижа беради. Ғалабадан руҳланиш яхши албатта, бироқ мағлубиятдан ҳам тўғри хулоса чиқариш зарур. Энг оғир кунларда ҳам жамоа билан қандай кучли иродага эга эканлигимизни намойиш эта олдик. Мен битта айтилган ажойиб гапни эслайман: “Бу “Манчестер Юнайтед”нинг яна бир тарихий куни бўлди”. Бошқача қилиб айтганда, клубнинг яна аввалги ҳолатини тиклаши, жамоанинг якдиллигидадир. Агар сиз мағлубиятга лоқайдлик билан қарасангиз, ишонаверинг – сизни олдинда бундан-да ёмонроқ кунлар кутиб туради. Биз кўп марта ўйин охирида ўтказиб юборилган гол туфайли очко йўқотардик, лекин шундан сўнг кетма-кет 6 ёки 7 та ўйинда ғалабага эришардик.


Миразиз Муротов ва Хайрулло Холиқов таржимаси


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика