UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  18 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  2 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  8 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  5 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  4 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  150 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  28 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  17 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  5

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). Кириш Янгиликлар

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). Кириш

2013 йилнинг 8 майида “Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи сэр Алекс Фергюсон, клубдаги 27 йиллик фаолиятини якунлашини маълум қилди.
Ушбу давр мобайнида буюк шотландиялик мутахассис 38 та совринни: 13 маротаба Англия чемпиони, 10 маротаба Англия Суперкубогини, 5 маротаба Англия Кубогини 4 маротаба Лига Кубогини ва икки маротаба Чемпионлар лигаси ғолилигини қўлга киритишга эришди.

“Юнайтед”даги Фаолияти давомида  сэр Алекс бир нечта буюк футболчилар авлодини тарбиялади ва улар билан бирга машаққатли ва оғир йўлни босиб ўтди. Ҳаттоки “қизил иблислар” мухлислари ёдида бутун умр қоладиган 1999 йилги финални ва бошқа кўплаб воқеаларни ҳам клуб билан биргаликда ўтказди. 24-октябрь куни жаҳон юзини кўрган сэр Алекснинг «My Autobiography» китобида, унинг “Манчестер Юнайтед”даги муҳим воқеалари, ўйинчилар, мураббийлар ва машҳур кишилар билан муносабати ёритиб берилган. Қисқа қилиб айтганда мураббий ўз китобида, ёмон кўрган британ ОАВ айтмаган гапларини баён этган.

Сэр Алекс Фергюсон

Сэр Алекс Фергюсон 1941 йил Шотландиянинг Глазго шаҳридаги Гована шаҳарчасида таваллуд топган. Марказий ҳужумчи позициясида ўйнаб юрган пайтларида Фергюсон, ўша пайтда шотландия чемпионатида рекорд сумма саналган 65 минг фунт стерлинг эвазига “Рейнджерс” клуби томонидан сотиб олинган.

1974 йил мураббийлик фаолиятини бошлаган мутахассис, 1982-83 йиллар оралиғида “Абердин” клубини Кубоклар Кубоги соҳибига айлантиришдан олдин, “Ист Стерлингшир” ва “Сент-Миррен” жамоаларида ишлаган. 1986 йил Фергюсон “Манчестер Юнайтед” клубига келиб, фаолияти давомида Қитъалар аро Кубок, икки маротаба Чемпионлар лигаси, 13 маротаба премьер-лига ва 5 маротаба Англия Кубоги ғолиблигини қўшиб ҳисоблаганда 36 совринни қўлга киритган. Бутун мураббийлик фаолиятида эса 49 та совринни қўлга киритган  Фергюсон, Британия тарихидаги энг омадли мураббийлардан саналади.

1999 йилда рицарлик унвонига сазовор бўлган Фергюсон, 2013 йилнинг 8 мая ойида, “Юнайтед” премьер-лига яна бир маротаба чемпион бўлган пайтда, фаолиятини тугатишини маълум қилди. 71 ёшга тўлган сэр Алекс, ҳали ҳам клубни директор сифатида бошқариб келаяпти.

МИННАТДОРЧИЛИКЛАР

Ушбу китобни ёзишга кўмаклашган бир нечта инсонларга чуқур миннатдорчилик билдираман.

Биринчи навбатта бош мухаррир Родди Блумфилдга ва унинг ёрдамчиси Кейт Майлсга миннатдорчилик билдираман. Родди ўзининг бой тажрибаси билан катта ёрдам берди. Кейт билан биргаликда эса улар енгилмас жамоа тузиб, қаттиқ меҳнат қилишди.

Пол Хэйворд эса ўзининг ҳақиқий профессиональ эканлигини намойиш этди. У билан бирга ишлаш жуда осон бўлди. Маълумотларни тўплаш жараёнида, у ҳар доим мени ишнинг қандай кетаётгани ҳақида хабардор қилиб турди. Фикримча Пол хотирамда қолган барча маълумотларни тўплаб ва уларни битта бутун китобга тушириб ажойиб ишни амалга оширди.

Тўрт йил давомида китоб учун суратлар йиғган суратчи Шон Поллок ҳам мисли кўрилмаган ишни амалга оширди. Унинг катта тажрибаси, ишга оқилона ёндашишга ва ҳар бир деталга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, уни йиғиш билан олдимизга қўйган мақсадга етишишга ёрдам берди.

Лес Дальгарно, менинг ҳуқушуносим. Унга билдирилган ишончини тўлиқ оқлаб, ҳақиқий дўстим эканлигини намойиш этди.

Бундан ташқари ушба мақсадни амалга ошириш йўлида ўз меҳнатини аямай ишлаган кўплаб инсонларга ҳам миннатдорчилик билдираман. Мен уларнинг ҳар бир ҳаракатини меҳнатини қадрлайман. Шундай моҳир ва истеъдодли жамоа билан ишлаш менга ҳузур бағш этди.

ЧИҚИШ

Бир неча йил олдин мен ушбу автобиографияни ёзиш учун, ишдан бўш вақтларимда маълумотлар йиға бошладим. Мен ҳар доим нафақат футбол жамиятидагиларга балки бу жамиятга кирмайдиган ўқувчиларга қизиқарли бўладиган китоб чиқаришни истардим.

Фаолиятимни тугатишим кўпчиликка кутилмаган ҳол бўлди десам адашмайман. Ушбу автобиографиям кўп йиллар давомида хаёлимда ёзилиб борарди. Янги китоб менинг “Олдинги ҳаётим”ни тўлдириб турувчи нашрга айланди. Биринчи қисм, ёшлик йилларимда Глазгодаги дамларим, Абердиндаги дўсларимга ва Манчестерда ўтган ажойиб ва такрорланмас онларга бағшланади. Ўзим ҳам ушбу китобнинг ашаддий китобхони сифатида, “Юнайтед”даги фаолиятимда бўлиб ўтган барча сирларни очишни истадим.



Ҳеч бир футбол фаолияти, мағлубиятсиз, омадсиз ва чўққига чиқиш ва тубга шўнғишсиз бўлмайди. “Абердин” ва “Манчестер Юнайтед”да ишлашни бошлаганимда, ўйинчиларнинг меҳрини ва ишончини қозониш мақсадида, улар билан муносабатни яхшилай бошладим. Ишонч – жамият билан муносабатга киришишдаги энг муҳим ва самарали восита ҳисобланади. Бу ўринда менга табиатан эътиборлилигим ёрдам берди. Баъзи одамлар маълум бир хонага кириб қолсалар, у ердаги муҳитга сингиб кета олмайдилар. Мен бу қобилиятимни ҳар бир ўйинчининг машғулотлардаги ҳатти-ҳаракати давомида, уларнинг маънавий ва руҳий онгига кириб бориш учун қўлладим.

Албатта мен ўтган дамларни, 1986 йилда “Юнайтед”ни бошқариш учун келганимда, ўйинчилар билан ечиниш хонасида қилган ҳазилларимизни, бошқа мураббийлар билан рақобатлашганим ва эски мактаб вакиллари билан унутиб бўлмас муносабатларимни соғиниб қоламан. Ўшанда Рон Аткинсон ич-ичидан қайғу чекаётганини юзида акс эттирмади ва клубдан кетаётиб, бизларга омад тилади. Жим Смит ажойиб характерга эга инсон ва менинг энг яхши дўстларимдан бири эди. унинг меҳмондўстлиги чегара билмас эди.

“Ковентри Сити”га мураббийлик қилган Жон Силлетт ҳам яхши дўстим эди. Фаолиятим бошида мени қўллаб-қувватлаб турган ва мен учун вақтини ҳеч ҳам аямаган Жон Лайаллни ҳеч ҳам унутмайман. Бобби Робсон билан биринчи учрашган пайтим, 1981 йилда “Абердин” “Ипсвич”ни УЕФА Кубоги баҳсларидан чиқариб ташлаган кунда бўлган. Ўйиндан сўнг эса Бобби ечиниш хонасига кириб, ҳар бир ўйинчи билан кўришиб чиқққан эди. Унинг дўстликни барча нарсадан устун қўйиши ва инсонийлик хислатлари бир умр ёдимда қолади. Унинг кетиши эса биз учун катта ёқотиш бўлди.

Юксак ишларини баҳоламай бўлмадиган эски мактабнинг яна бир қанча мураббийлари бор эди. Агар мен захира таркибнинг ўйинларини кузатишга борсам, у ерда албатта Жон Ружни ва Ленни Лоуренсни учратар эдим. Бундан ташқари “Олдхэм”да катта шув-шувга сабаб бўлган катта Жо Ройле каби инсонлар бор. Унинг йигитлари бизни бир неча маротаба оғир аҳволга солиб қўйишганди, шу сабабли ушбу ўйинлар ҳақида тўлиқ маълумот беришни истамадим. Шу билан биргаликда мен билан бир даврда ишлаган Харри Реднаппни ва Тони Пулисни ҳам четлаб ўтмаслик керак.

“Юнайтед”да менга, клуб мураббийлари штабига кирган бир қанча ажойиб ва содиқ инсонлар билан ишлаш насиб этди. Уларнинг баъзилари мен билан 20 йилдан кўпроқ ватқ давомида бирга ишлади. Котибим Лин Лаффин, бош мураббийликдан кетгунимча мен билан бирга бўлди. Айни пайтда Лин ушбу лавозимда менинг ҳозирги офисимда ҳам ишлаяпти. Унга Лес Кершоу, Дэйв Башелл, Тони Уилан ва Пол МакГиннесс ёрдам бериб туришади. Кэт Фиппс ҳозирда рецепцияда ишлаяпти. Илгари у “Олд Траффорд”даги ўйинда ташкилий масалалар бўйича ишлар эди. Мана 40 йилдан бери у “Юнайтед”нинг бир қисми бўлиб келмоқда. Бундан ташқари нафақага чиққан Жим Райанни, клубнинг европадаги скаути саналган (жуда ҳам қийин иш) акам Мартинни ва Брайан МакКлэйрнинг ишларини алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим.

Норман Дэвис – бир неча йил олдин бизни тарк этган энг содиқ дўстларимдан эди. Унинг ўрнига кит-менежерлик лавозимига келган Альберт Морган ҳам ўзининг содиқ инсон эканлигини қўп маротаба кўрсатди. Клуб шифокори Стив МакНэллига, Ром Свайр бошлиқ физиотерепевтлар жамоасига, Тони Страдвик ва унинг жамоасига, жамоа ошхонаси ходимларига, Жон Александр ва Энн Уайли  ҳам минатдорчилик билдираман. Шу билан биргаликда Жим Лоулор ва унинг скаутлар жамоасини, дарвозабонлар мураббийи Эрик Стилни, видеоматериаллар бўйича таҳлилчи эксперлар Саймон Уэллс ва Стив Браунни, чим бўйича экспертлар Жо Пембертон ва Тони Синклэрни ҳамда барча ишчи гуруҳ ходимларини ҳам алоҳида тилга олмасдан иложим йўқ. Орада баъзи бир ходимларнинг номини тилга олиб ўтишни унутгандирман, лекин аниқ биламан улар, барчани қаттиқ ҳурмат қилишимни яхши билишади.

Ёрдамчилар ва мураббийлар узоқ йиллар мобайнида менга кўмаклашиб келишди. Арчи Нокс босқич бошида менга содиқ иттифоқдош бўлди. Брайан Кидд, Ноби Стайлз, Эрик Харрисон - ёшлар билан ишлаш бўйича ажойиб мутахассислар. Стив Макларен жуда замонавий ва тиришқоқ мураббий эди. Карлош Кейруш ва Рене Меленстен ҳам ажойиб мураббий эдилар. Менинг ёрдачим Майк Фелан ҳам ўзининг талабчан, эътиборли ва ҳақиқий футболга фидоий инсон эканлигини кўрсатди.

Бош мураббийлик лавозимида узоқ муддат қолишимга сабабчи бўлган Бобби Чарльтондан ва Мартин Эдвардсдан бир умр қарздорман. Уларнинг менга футбол жамоаси эмас, балки ҳақиқий футбол клуби шакллантиришга ёрдам беришган.

Китобни ёзиш жараёнида, катта вақт оралиғини ва кўплаб воқеаларни ушбу нашрга жойлаштиришга тўғри келди. Ўйлайманки сизларга ҳам ушбу китобни ўқиб, мен босиб ўтган йўлдан бориш мароқли бўлади.

СЎЗБОШИ

Ўз ўйимизда ўтказган биринчи ўйинда, катта майдонга чиқиб келиш туннелидан ўтганимга ҳам мана ўттиз йил бўлибди. “Стретфорд Энд” билан кўришган ҳолда марказий айланмага келдим ва у ерда “Манчетер Юнайтед”нинг янги бош мураббийи сифатида барчага таништирилдим. Мана орадан озми кўпми вақт ўтиб, мен яна ўша жойга, энди бу гал хайрлашиш учун саҳнага чиқдим.

Ўшанда “Манчестер Юнайтед”да тутган ўрним обрўйим, кўпчиликка умуман маълум эмасди. 1986 йилнинг кузида Абердиндан жанубга қараб йўл олганимда, ўзимни ишончли ҳис этсамда, аммо бораётган янги иш жойимда менга омад кулиб боқадими ёки йўқми бунга ҳеч ким кафолат бера олмасди.

2013 йилнинг май ойидаги хайрлашув нутқимдан сўнг, хаёлимда бутун фаолиятидаги воқеа ва ҳодисалар айлана бошлади. Мана масалан 1990 йилнинг январида Англия Кубоги доирасида “Ноттингем Форест”га қарши ўтказилган ўйинда Марк Робинснинг клубга ғалаба келтирган голи, мени ўз ўрнимда қолишимга сабабчи бўлди. Ўшанда биз бир ой давомида ғалаба нима эканлигини билмай келаётган эдик ва бундай кўрсатгич ўзимга бўлган ишончга йўқотишимга сабабчи бўлар эди.

Клубда мураббийлигимнинг тўртинчи йилида, Англия Кубоги финали доирасида бўлиб ўтган “Кристал Пэлас”га қарши ўйинда ғалаба қозонмаганимизда, клубдаги фаолиятимга нуқта қўйилган бўлармиди. Лекин шундай қалтис вазиятларда, клубни тарк этишимга қанчалик яқин бўлганимни билмайман ҳам, чунки бу ҳақда ҳеч қандай гап-сўз ҳам йўқ эдида. Бироқ “Уэмбли”даги ўша ғалаба бўлмаганида, клуб ўз мухлисларини йўқотар ва бу ҳабар раҳбариятга етиб бормай қолмас эди.

Менимча Бобби Чарльтон фаолиятимни тугатишимга қарши бўларди. У мени клубда қандай ишларни амалга ошираётганимдан ва ёшларни тарбилаш ишларига катта эътибор қаратишимдан хабардор эди. У мени тушунарди ва мени бу ишларга қандай ҳозирлик кўраётганимни кузатарди. Клубнинг спорт директори Мартин Эдвардс ҳам барча ишларимни биларди. Бу икки инсон яхши кунларда ҳам энг оғир кунларда ҳам мен билан бирга бўлишган ва мени қўллаб туришган.

Англия Кубогида ғалаба қозонганимиз, мени ўз ўрнимни сақлаб қолишимга ва ушбу клуб билан янада кўпроқ совринларни қўлга киритишимга ишонтирди. “Уэмбли”даги ўша ғалаба яхши кунларнинг бошланишина сабабчи бўлди. Бироқ эртаси куни газетада чиққан гаплар мени ажаблантирди. “Яхши, сен Англия Кубогини қўлга киритишингни барчага исботлай олдинг, бўлди энди Шотландияга қайтсанг ҳам бўлаверади”. Мен бу сўзларини ҳеч қачон унутмайман.


Миразиз Муродов ва Хайрулло Холиқов таржимаси

Давомини чоршанба, 14:00да кутинг...

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика