

ЕЧЛ 1/4 финали доирасида "Атлетико"га қарши кечаётган жавоб баҳсида вингер ҳисобни очишга муваффақ бўлди.
Бу гол 18 ёшли футболчи учун Чемпионлар Лигасидаги 11-гол сифатида қайд этилди. Шу тариқа, Ямаль 19 ёшга тўлгунга қадар мусобақада энг кўп гол урган футболчига айланиб, мутлақ рекордни ўрнатди.
Бу борадаги аввалги рекорд Килиан Мбаппега тегишли эди. Франциялик юлдуз 19 ёшгача бўлган даврида ЕЧЛда 10 та гол киритишга эришганди. Эндиликда Ламин ушбу натижани тарих қаърига юборди.
Каталонияликларнинг "олтин боласи" нафақат жамоасининг ҳужумларини безамоқда, балки дунё футболи тарихини янгитдан ёзмоқда. Ямаль ушбу мавсумда яна нечта рекордни янгилай оларкин? Вазиятни кузатишда давом этамиз.



