

"Мен ҳар доим ўйинчиларга ижтимоий тармоқлардан кўп фойдаланмасликни маслаҳат бераман, лекин бу улар яшаётган дунё. Улар ёшлар, ёшлар эса ўз ҳаётларини ижтимоий тармоқларда ўтказишади. Модомики, сиз буни рационаллаштирсангиз, қувончингиз ва кайфиятингизга таъсир қилишига йўл қўймасангиз, ҳаммаси жойида. Катталарга катталарча қарорлар қабул қилишларига рухсат бериш керак", – деди Саутгейт.
Шунингдек, мутахассис ижтимоий тармоқларни "хавфсиз жой" деб ҳисобламаслигини ҳам қўшимча қилди.
Англия терма жамоаси Қатардаги турнирдаги юришини 21 ноябрь куни Эронга қарши ўйиндан бошлайди.



