Саутгейт Англия терма жамоаси билан янги шартнома имзолайди
27 сен 2018 14:37
Янгиликлар
Саутгейт Англия терма жамоаси билан янги шартнома имзолайди
Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Англия футбол ассоциацияси (FA) билан янги шартнома имзолайди.
Келишув 2022 йилгача узайтирилади ва мутахассиснинг йиллик маоши 2 миллиондан 3 млн фунтга оширилади. Бу ҳақда "BBC" хабар берди.
Саутгейтнинг амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар мўлжалланган.
Фикрлар