“Саутгемптон” бош мураббийи клуб қароргоҳидаги Wi-Fiʼни ўчиртириб қўйди. Нега?
28 мар 2019 22:23
Янгиликлар
“Саутгемптон” бош мураббийи клуб қароргоҳидаги Wi-Fiʼни ўчиртириб қўйди. Нега?
“Саутгемптон” устози Ральф Хазенхюттль шогирдларига жамоа базасидаги Wi-Fi интернет алоқа тизимини ўчиртириб қўйгани ҳақида маълум қилган.
“Бу ишни шогирдларимни ўйлаб амалга оширдим. Аввалги, клубимда (“РБ Лейпциг”) ҳам шу ишни қилгандим. Сабаби, футболчилар кун давомида интернет ўйинларини ўйнашини истамайман. Ҳозирги кунда бу кичик муаммо эмас. Интернетга қарамлик наркотик ва алкоголга боғланиб қолишдек гап демакдир. Шу боисдан жамоа қароргоҳи ва футболчилар яшаш жойини интернетдан узиб қўйдик”, - дейди австриялик 51 ёшли мутахассис.
Маълумот ўрнида, “Саутгемптон” жорий мавсум АПЛда 30 очко тўплаган ҳолда жадвалнинг 16-поғонасида бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар