Саудия Арабистони чемпионатидан ўрин олган "Ал Фейха" – "Ал Иттиҳод" учрашувини германиялик ҳакам бошқаради

Sherzod Nurmatov
29 сен 2023, 17:32
Ушбу жамоалар ОЧЛда "Пахтакор" ва ОКМК билан бир гуруҳдан жой олган.

Саудия Арабистони чемпионатининг 8-туридан ўрин олган "Ал Фейха" — "Ал Иттиҳод" учрашувига ҳакамлар тайинланди.

Маҳаллий "Sport 24" нашрининг хабарига кўра, мазкур баҳсни германиялик Бастиан Данкерт бошқариб боради. Ўйин бугун Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади.

Турнир жадвалида "Ал Иттиҳод" 18 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, "Ал Фейха" 9 очко билан 9-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида "Ал Фейха" "Пахтакор" билан, "Ал Иттиҳод" эса ОКМК билан тўқнаш келади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sport 24