UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  4 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Сарри: "Энг яхшиси ўз ўйинимизни намойиш этамиз" Янгиликлар

Сарри: "Энг яхшиси ўз ўйинимизни намойиш этамиз"

"Наполи" бош мураббийи Маурицио Сарри "Ювентус"га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


"Биз ўз ўйинимизни кўрсатамиз. Тажриба шуни кўрсатадики, қачонки биз ўз ўйинимизни қилмасак, унда жамоамиз кўнгилдагидек натижани қўлга кирита олмайди. Энг яхши йўл - ўз футболингни ўйнаш. "Ювентус стэдиум"да ажойиб муҳит бўлади. Балки биз керакли натижани қайд эта олмасмиз. Учрашувнинг 70 дақиқасини ўз жарима майдончамиз олдида ўтказишимиз ҳам мумкин. Нима бўлганда ҳам бу ўзимизнинг танловимиз бўлади. Агарда бизга 30 сония футбол ўйнаш насиб этган тақдирда ҳам ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Қачонки иккита жуда кучли ҳимояга эга жамоалар тўқнаш келса футболчининг индивидуаль махорати кўп нарсани ҳал қилади. "Ювентус"да бу каби футболчилар жуда кўп. Бизда ҳам бундан муаммо йўқ. "Юве"га қарши баҳс фаолиятимдаги энг муҳим ўйин бўлади деб ўйламайман. Агарда шу кунгача 500та учрашув ўтказмаганимда бу ерда бўлмасдим. Матбуот бу баҳс жуда муҳим эканлигини аниқламоқда. Мен учун қуйи дивизиондаги "Санджованнезе" ёки "Гроссето" билан бўлган беллашув ҳам муҳим бўлган", - дейди Сарри.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика