

“Менинг қўл остимда Дибала эндигина иккита машғулот ўтказди, шу боис ҳали унга қандайдир баҳо беришга эрта. Ҳозирча у ўзининг энг яхши “форма”сида эмас. Мен Дибала ҳақида истаганимча гапиришим мумкин,аммо трансфер бозорининг ўз қоидаси бор ва менинг фикрим у ерда ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Биз олти нафар футболчига рухсат беришимиз керак. Мен уларни сақлаб қолмоқчи эдим, аммо бизда атиги биттагина ўз тарбияланувчимиз бор. Шу боис Чемпионлар лигаси “заявка”сидан 22 футболчи ва уч нафар дарвозабон ўрин олади. Трансфер ойнаси сўнгги куни биз учун қийин бўлади, биз юқори савияли футболчиларимизни бой беришимиз мумкин”, дея Саррининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Italia.



