UZ

Сўнгги янгиликлар

18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  0 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  0 18:46U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 (матнли трансляция)  7 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  1 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   17 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  12

Сардор Рашидов жамоаси "Реал" билан ўйинга тайёр Янгиликлар

Сардор Рашидов жамоаси "Реал" билан ўйинга тайёр

Бугун клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан ўрин олган "Ал Жазира" - "Реал" баҳси бўлиб ўтади. Ўйин бизнинг вақт билан 22:00да бошланади.

Албатта, БАА клуби учун ушбу мусобақада ярим финалга чиқиш ва Мадриднинг "Реал" клубига қарши тўп тепиш катта воқелик ҳисобланади. "Ал Жазира" бунгача Янги Зеландиянинг "Оклэнд Сити" ҳамда Япониянинг "Урава Редс" клубларини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Маълумки, амирлик клуби таркибида ҳамюртимиз Сардор Рашидов фаолият олиб бормоқда.

Жамоа бош мураббийи Хенк тен Кате бугунги ўйин олдидан интервью берар экан шундай деди:

- "Биз "Реал"дек жамоа билан ўйнашга тайёрмиз. Жамоамиз ёш ва таркибда иқтидорли футболчилар кўп. Улар ғалабаларга чанқоқ. Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз".

- "Мен турли йилларда Хитой, Венгрия, Қатар, Грецияда ишлаганман ҳамда доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилганман. Лекин клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ярим финалга қадар етиб келиш мен учун энг катта ютуқ ҳисобланади. Албатта, "Реал" - буюк жамоа. Уларга қарши тенгма-тенг ўйнаш осон бўлмайди".


Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика